«Ош» божхонасининг етакчиси Божхона хизматининг раҳбар ўринбосарлигига кўтарилди

608

Премьер-министр Сапар Исақов «Ош» божхонаси етакчиси Нурлан Ражабалиевни Божхона хизмати раҳбар ўринбосари қилиб тайинлади. Унга қадар бу хизматда  Раимбек Матраимов бўлиб, у  «раҳбарият сиёсатига номувофиқлик» сабабли ишдан олинган.

Исақов 28 ноябрь куни Нурлан Ражабалиевни Божхона хизматининг етакчи ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо қўйди.

Аввалроқ мазкур хизматдан Райимбек Матраимов «етакчиликнинг сиёсатига номувофиқлик» сабабли бўшатилган эди.

2017 йилнинг феврал ойида «Азаттык»нинг журналистлари амалдорни яқин қариндошларининг қимматбаҳо мулкларини аниқлаган,унинг йиллик даромади эса 8,5 минг долларни ташкил қилади.

Ражабалиев ўз фаолиятини 2009 йили Божхона постида инспекторликдан бошлаб, сўнг лавозими катта инспектор лавозимигача кўтарилган.

2015 йили Ражабалиев «Ош» божхонасининг  етакчи ўринбосари  лавозимини эгаллаган. Бир йилдан кейин «Ош» божхона раҳбари бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева