Чуй вилояти: Авария оқибатида ота ва ўғил ҳалок бўлди

600

Чуй вилоятидаги Ала-Тоо совхозидан чиқиш йўлида ичида ота, она ва ўғил бўлган автомобил бир неча бор ағдарилиб кетган. Фақатгина аёл омон қолган у касалхонага етказилган.

Авария 26 ноябрь тонгида юз берган.

Чуй вилоятининг Ала-Тоо совхозидан чиқиш йўлида «Тойота Виндом» автомобили катта тезликда харакатланиб, бошқарувни йўқотиш оқибатида аварияга учраган.

Автомобил йўлдан чиқиб кетган ва бир неча бор оғанаб кетган.

Ота ва унинг 20 ёшли ўғли воқеа жойида ҳалок бўлган, она касалхонага ётқизилди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева