Туркия ОАВлари: Медиамагнат Айдинбаш Россия элчисининг ўлдирилиши бўйича қўлга олинди

637

Турк ОАВ берган маълумотга кўра «Гуру Медиа» продюсерлик ширкатининг раҳбари Хайреддин Айдинбаш рус элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиш иши бўйича қўлга олинди. Шу билан бирга медиамагнат Фатхуллоҳ Гулен билан алоқадорликда ҳам айбланмоқда.

Sabah нашрининг билдиришича, медиамагнат  Хайреддин  Айдинбаш бир ҳафта аввал қўлга олинган.

Журналист манбасининг тасдиқлашича, Айдинбаш  Туркияда Россия элчиси Аедрей Карлов ўлими юзасижан «қасддан одам ўлдириш» айби билан тергов қилинган ва қўлга олинган.

Айдинбашнинг рафиқаси, Россия фуқароси Екатерина Айдинбаш турмуш ўртоғининг қўлга олинганини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича эрини ноҳақ айблашмоқда.

Шунингдек продюсер Туркияда 2016 йили ҳарбий исёнга уюштиришга харакат қилган муҳолифатчи Фатҳуллох Гуленнинг ташкилотига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Айдинбаш Гюлен ташкилотига кирганини тан олган, аммо 2008 йилдан харакат аъзолари билан алоқани тўхтатганини билдирган.

Хайреддин Айтинбаш — Gündem Avrasya ва Gündem Rusya каби бир қатор нашрларни чоп этувчи «Гуру Медиа» ширкатининг етакчиси.

Рус элчиси ўлдирилгач бу иши бўйича Айдинбашдан ташқари 2017 йили етти киши қўлга олинган.

Андрея Карловнинг ўлдирилиши

Андрей Карлов. Фото: AP / Burhan Ozbilici

Россия элчиси Карлов 19-декабрда Анқарада «Россия сайёҳининг кўзи билан: Калининграддан Камчаткагача» деган кўргазмани очилишида ўлдирилган.

Карлов нутқ сўзлаётганда тадбирда соқчи бўлиб ишлаган 22 ёшли полиция офицери Мевлют Алтинташ ҳамманинг кўз олдида унинг ортидан отган. Қотиллик вақтида тасвирга олинган видео ёзув бўйича, ҳужум қилган «Сурия ва Алеппо учун» ўч олаётганини айтиб қичқирган.

22 ёшдаги полиция офицери Мерт Алтинташ пистолет билан ва Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг жонсиз танаси. Сурат Бурхан Озбилижи, «Ассошиэйтед Пресс»

Қотилликни амалга оширган йигитни турк махсус ҳарбийлари отиб ўлдирган. Бу иш бўйича турк полицияси 13 кишини қўлга олган. Уларнинг орасида Алтинташнинг қариндошлари ҳам бўлган, бироқ Анқара прокуратураси кўп ўтмай уларни озод қилди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева