Қозоғистон ОАВлари Қирғизистондаги 2010 йил воқеаларига бағишлангани айтилган ҳужжатли фильм трейлери эълон қилинди

693

Интернетда Қозоғистон ижтимоий тармоқ сегментида Қирғизистонда юз берган 2010 йил воқеалари тўғрисидаги  “ҳужжатли фильм” анонсининг видеоролиги эълон қилинди.  Роликда Қозоғистон президенти маъмуриятининг етакчиси Адилбек Жаксибеков “апрель революция”сини шарҳлаган.

Нурсултан Назарбоев  админстрацияси етакчисининг Қирғизистондаги 2010 йил воқеалари ҳақида фикр билдирган видеоролик қозоқ ижтимоий тармоқ сегментида ва Қозоғистон интернет нашрларида тарқалган.

Қозоғистон ОАВ видороликни ҳужжатли фильмнинг анонси эканини айтганига қарамай, фильм муаллифлари ва унинг қаерда намойиш этилиши тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Фақатгина 29 ноябрда кўрсатилиши маълум холос.

Видеоролик ҳақида ёзган барча ОАВ YouTube  видеохостингидаги видеони изоҳсиз жойлаган.

Видеороликда интервьюси кўрсатилган Адильбек Жаксибеков ҳозирча чиндан ҳам Қирғизистон ҳақидаги фильмда суратга тушгани борасида изоҳ бермади.

Кадр лавҳаларида намойишчилар ва ҳуқуқ тартибот органларининг хизматкорларининг тўқнашуви намойиш этилиши ортидан «Жиддий хавф юзага келган эди. Бу албатта бизда ҳам ташвиш уйғотди. Биз яқин чегарадошмиз ахир …», — дейди Жаксибеков видеода.

Муаллиф: Александра Титова