«Элес» гуруҳининг солисти учун аталган маблағ икки ёшли касалманд болага ажратилади

664

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ «Элес»  гуруҳини солисти Айдин  Жумалиевнинг даволаниши учун ажратган маблағи қўшиқчининг вафотидан сўнг касал бола ҳисобига ўтказилади.

Марҳум санъаткорнинг жияни Айгерим Аширбекованинг хабар беришича Атамбаевнинг қўшиқчининг даволаниши учун ажратилган маблағдан фойдаланишга улгуришмаган. Шу боисдан Жумалиевнинг оиласи собиқ президентдан пулни бошқа эҳтиёж соҳибига ишлатишни беришни сўраган.

Беш юз минг сом миқдоридаги маблағ икки ёшли Салимхон Самагановнинг даволаниши учун берилади.

Шифокорларнинг айтишича болага зудлик билан Сербияда жарроҳлик амалиёти ўтказиш керак.

Айдин Жумалиев

2017 йилнинг бошида Жумалиевга жигар раки ташҳиси қўйилган. Қариндошлари унинг даволаниши учун ва Туркияда операция қилиниши учун 25 минг доллар кераклигини хабар қилган.

Ўша вақтда экс-президент Алмазбек Атамбаев ўз жамғармасидан мусиқачи оиласининг ҳисобига етти ярим минг доллар (500 минг сомдан кўпроқ) ўтказган.

Бундан ташқари Бишкекда ўтказилган хайрия марафон-концертида бир миллион сом тўпланган.

Санъаткорни амалиётга тайёрлаб бўлишган эди, аммо ноябрь бошида Жумалиев вафот этди.

Айдин Жумалиев «Элес» гуруҳининг аъзоси бўлган.

«Элес» — ўз карьерасини 1985 йили бошлаган мусиқий гуруҳ эди. Мусиқачилар 2002 йилга қадар қўшиқлар ёзишган.

«Элес» Қирғизистондаги машҳур ва омадли мусиқий жамоа бўлган.

Муаллиф: Александра Титова