Жээнбеков Атамбаевга «Қирғизистон Қаҳрамони» унвонини берди

604

Янги президент Сооронбай Жээнбеков биринчи фармони билан собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевга «Қирғизистон Республикаси қаҳрамони» унвонини топширди. Атамбаев мукофотни «халққа бўлган беқиёс хизмати учун» олди.

Жээнбеков Атамбаевга 27-ноябрда «Ак Шумкар» ўзгача номини топшириш билан «Қирғиз Республикаси қаҳрамони» номини топшириш ҳақидаги фармонга қўл қўйди.

«Ном Қирғизистоннинг мустақиллигини, халқнинг бирдамлигини, ўлкадаги тинчликни ва аҳилликни мустаҳкамлашга, Қирғиз Республикасини барқарор ривожланишига мустаҳкам асосини тузишга қўшган катта ҳиссаси, шунингдек сиёсий эркни ва қаҳрамонлик кўрсатгани учун топширилди», — деб айтилган президентнинг матбуот хизматининг маълумотида.

Жээнбеков Атамбаевга мукофот топшириш ҳақида биринчи марта 24-ноябрда ўзининг инаугурацияси вақтида билдирган.

Унда Жээнбеков «Атамбаев бошлаган йўлни» давом эттиришини ваъда қилди. Янги президент Қирғизистон бундан кейин ҳам Марказий Осиё, Европа ва АҚШ ўлкалари билан муносабатларни мустаҳкамлашни давом эттиришини айтган.

Муаллиф: Рустам Халимов