Соқулуқ райони: Тўрт шубҳали шахс вақтинча сақлаш еридан қочиб кетди

599

Ички ишлар министрлиги билдиришича, Сокулук районидаги ИИБнинг вақтинча сақлаш жойида одам ўлдиришда ва қароқчиликда гумон қилинган тўрт киши қочиб кетган. Вилоятнинг ИИБ шахсий таркиби билан тезкор ходимлар қочиб кетганларни чақиришмоқда.

Маълумот янгиланиб туради.

ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, қамалганлар 27-ноябрда эрталабки соат 6да қочиб чиқиб, номаълум томонга кетишган. Ҳозирча милиционерлар қочганлар қандай йўл билан яширинишганини ва уларнинг шериклари бўлганми йўқми билишмайди.

«Барча шахсий таркиб — тезкор ва ташқи хизматлар — қароқчилик билан одам ўлдиришда айбланаётган тўрт одамни қўлга олишга кучларини сарфлашмоқда », — деб билдиришди ИИМнинг матбуот хизматидан.

Милиция қидираётганлар:

Чуй вилоятида 1979-йили тузилган Базаркулов Рамил Муктарбекович. Қотилликда гумон қилиниб қўлга олинган.

Туркманистонда 1985-йили туғилган Ачилдурдиев Багтият Турдукулович. У қароқчилик ва билиб туриб мулкка зарар келтиришда гуомн қилиниб қўлга олинган.

Талас вилоятида 1979-йили туғилган Дилдешов Бакит Чыныбекович. У қароқчиликда гумон қилинган.

Чуй вилоятида 1989-йили туғилган Жанботоев Кайрат Байизбекович, одам ўлдиришда гумон қилиниб қўлга олинган.

Чуй вилояти билан Бишкек шаҳрида «Сирена» деб аталган қўлга олиш режаси ишга киритилди.

Муаллиф: Рустам Халимов