Пойтахтда 150 одамга мосланган янги касалхона қурилди. Унга маблағни Туркия ҳукумати ажратган. Ҳозирча муассасанинг қачон иш бошлаши номаълум.
Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизматининг маълумотига кўра, ҳозирда янги касалхонанинг биносида иссиқлик бериш, сув билан ускунани, электр энергияси ва телекоммуникациясининг ишларини текшириш бормоқда. Касалхона биноси №1 поликлиника билан жарроҳлик бўлими жойлашган Фучик кўчасида жойлашган.
Мазкур министрликнинг халқаро ҳамкорлик бўлимининг етакчиси Осмон Масалиев «Клооп»га берган интервьюсида билдиришича, касалхона турк томон билан барча масалалар келишилгандан кейин очилади.
«Барча қурилиш ишлари битганда касалхонага тиббий ускуналар ўрнатилади. Шу билан бирга касалхона ходимларни олишни бошлайди», — деди Масалиев.
Масалиевнинг айтишича, касалхона ходимлари Туркияда ўқувдан ўтиб, касалхонанинг биноси қайтаримсиз турда Бишкек мэриясининг тасарруфига ўтказиб берилади.
Шифохонани қуриш бўйича шартномага икки ўлканинг ўртасида 2016-йилнинг 1-апрелида қўл қўйилиб, у 2017-йилнинг 31-августида тугатилиши керак эди. Бироқ лойиҳада ўзгартиришлар бўлганлиги сабабли қурилишнинг битиш муддати жилдирилган.
Июль ойида соғлиқни сақлаш министри Талантбек Батиралиев клиникада юракка оғир операциялар, жигар билан буйракларни трансплантация қилиш, бош мия қон томирларини текшириш имкони берилган.
Министрнинг айтишича, клиникадаги икки жарроҳлик бўлими ангиографлар (юрак қон томир касалликларини аниқловчи) билан жиҳозланиб, ўликхонага эса қаватли музлаткичлар ўрнатилади.
Касалхона 150дан ортиқ кишига мослаштирилган. Бинонинг қурилиши 2016-йилнинг июль ойининг бошида бошланган эди.
Муаллиф: Эльвира Акимова