Ҳукумат помирлик қирғизлар учун уй-рўзғор техникалари ва кийим-кечак сотиб олиш учун миллион сом ажратади

485

Норин вилоятига кўчирилган афғонлик қирғизлар учун уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечакларни ва биринчи ёрдамдаги дори-дармонларни сотиб беришади. Ҳукумат бунинг учун 948 минг сом ажратди.

Норин вилоятининг ҳукумат аппарати помирлик қирғизлар учун уй-рўзғор техникаси ва кийим-кечакларни сотиб олишга 948 минг сомга тендер эълон қилди.

Амалдорлар бу маблағни помирликларни рўзғор буюмлари, кийим-кечак ва кўчиш жараёнида керак бўладиган дори-дармон воситалари билан таъминлашади.

Бундан ташқари мухтожлар учун оёқ кийим, тўшак, идиш-товоқ ва уй-рўзғор техникасини сотиб олиб беришади. Шунингдек ҳукуматдагилар уларга олти телевизор олиб беришни режалаштиришмоқда.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева