Ташкилотчилар Таласдаги қурултойни номаълум муддатга жилдирди

672

Фаол Мавлян Аскарбеков билдиришича, тушкилотчиларнинг бири қўлга олингани сабабли Таласда қурилтой ўтказиш тўхтатилди. Қурултойда қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият билан ҳукуматнинг Давидов ва Лисий музликларида кон қазишга рухсат бергани муҳокама қилиниши керак эди.

Қурултой 18-ноябрга белгиланган эди. Ўлка фуқаролари Таласга бориб, ўзларини қизиқтирган масалаларни кўтаришарди. Шу билан бирга қурилтойда қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият билан ҳукуматнинг «Қумтор» компанияси учун икки музликда кон ишлатишга берган рухсатини муҳокама қилиш режалаштираётган эди.

Тадбир уюштирувчилари қурултой натижаси бўйича ҳукуматдагиларга талаблари билан мурожаатларини тайёрлашатган эди.

Аскарбеков «Клооп» мухбирига билдиришича, қурултой ҳукумат томоннинг «очиқ босими» билан митингларнинг иштирокчиси ва ташкилотчиларидан бири Шамбет Кубатбековнинг қўлга олиниши сабабли номаълум муддатга жилдирилган.

Унинг айтишича, 16-ноябрда қўлга олинган Кубатбековнинг ҳамқишлоқлари уни қўллаб митинга чиқиб, бўшатишни талаб қилишган.

«Бироқ уни сабабсиз қўлга олиб, 15 суткага қамашди […] Бу одамларни судсиз ва терговсиз қўлга олиб, қамаш бир 37-йилку», — деди фаол.

Аскарбеков ҳукуматнинг ҳаракатларини халқ учун «ғазаблантирарли» деб атаб, уларни қонунларни сақлашга чақирди.

Аввалроқ ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, Кубатбековнинг «Таласда ўтган митингларга ҳеч қандай алоқаси йўқ». Уни ИИБнинг раҳбари бўлган вақтда бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланган деб гумон қилишмоқда.

Муаллиф: Рустам Халимов