«Клооп Медиа»нинг Ўш шаҳридаги қишки журналистика мактаби

1048

Мазкур мактабга Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларининг яшовчилари билдирув жўната олишади.

Дарслар муддати: 18-декабрь 2017-йил — 16-март 2018-йил
«Клооп Медиа»нинг манзили: Ўш шаҳри, Алиев кўчаси 161 А

«Клооп Медиа»нинг онлайн журналистика мактаби — амалиёт орқали билим олишга имкон яратувчи бетакрор курслар.

Бу мактаб сизни мультимедиа журналистикасига ўргатади. Унда сиз матн ёзишдан ташқари фотосурат олиш ва видео репортажлар тайёрлашни ўрганиб, бундан ташқари медиа қонунлари тўғрисида маълумот олаоласиз.

Нима учун «Клооп»нинг журналистика мактабини танлаш керак?  

  • Журналистиканинг асослари билан таништириб, қандай янгилик ёзишни ўргатади;
  • Фото ва видеорепортажларни тайёрлаш усулларини билан таништиради;
  • Мобил телефон орқали тасвирга тушириш йўлларини ўргатади ва жонли эфирга чиқиш йўл-йўриқлари билан таништиради;
  • Журналистларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Журналистларнинг этикаси нима? Журналистика фаолиятига қайси қонунлар тегишли? деган саволларга жавоб берилади;
  • Журналистика мактабини муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга сертификат топширилади.

Кимлар қатнаша олади?

Қатнашувчилар қуйидаги шартлар асосида қабул қилинади:

  • журналистикага қизиқиш;
  • агар ёшингиз 18га тўлмаган бўлса, ота-онангизнинг ёки сизни қаровига олган кишининг рухсатномасини тўлдириб, school@kloop.kg манзилига ёки 0559 300 336 WhatsApp номерига жўнатинг (формани бу ердан юклаб олишингиз мумкин).

«Клооп медиа» мактаб иштирокчиларини қуйидагилар билан таъминлайди:

  • йўл ҳақи;
  • бепул ётоқхона;
  • стипендия.

2017-йилнинг 6-декабрига қадар қуйидаги билдирувномани тўлдириб жўнатинг. Билдирув асосида 12 иштирокчи журналистика мактабига танлаб олинади. Барчангизга омад тилаймиз!

Қўшимча маълумотлар учун:

Телефонлар+996 559 300 336; +996 772 300 336
Электрон почта: school@kloop.kg