Ҳукумат кўмирнинг нархини изга солади

564

Премьер-министр Сапар Исаков Қирғизистонда уч ой оралиғида кўмирга бўлган нарҳни йўлга солиш бўйича қарорга қўл қўйди. Бундай қарор кўмирнинг баҳоси кўтарилиб кетгани сабабли қабул қилинган.

Кўмирнинг баҳосини йўлга солиш бўйича қарор кучга кирди.

Иқтисод министрлигининг маълумотига кўра, охирги ойда кўмирга бўлган нарҳ кўтарилиб кетган. Айрим ҳудудларда кўмирнинг баҳоси 20 фоизга қимматлаб кетган, бироқ унинг улгуржи баҳоси аввалги ҳолида қолган.

Иқтисод министрлиги кўмирга бўлган нарҳнинг кўтарилишининг асосий сабаби қатори қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммо ва Қозоғистон ҳукуматининг Қирғизистонга кўмир экспорт қилишни таъқиқлашини айтмоқда.

Қирғизистон ўзини кўмир билан 70 фоиз таъминлайди, шу сабабли кўмирни Қозоғистондан сотиб олади.

Қирғизистоннинг кўпчилик аҳолиси кўмирнинг юқори сифатига қараб, Қозоғистондан сотиб олишади.

Кўмир ташиш икки ўлка ўртасидаги дипломатик аразлашувлардан сўнг сустлаша бошлаган.

Муносабатларнинг бузилишига Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 7-октябрда айтган сўзлари сабаб бўлган, унда у Қозоғистон ҳукуматини ўлканинг «бойликларини ўғирлашда» айблаган.

Қозоғистоннинг чегарачилари 10-октябрда кучайтирилган тартибда ишлашга ўтган, натижада бу юкли машиналарнинг катта тирбиндлигига олиб келган. Қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтишдаги қийинчиликлар ҳамон бўлмоқда.

Ҳозирча аразлашув қачон ҳал бўлиши номаълум, сабаби Атамбаев 15-ноябрда Қозоғистон ҳукуматидан кечирим сўрамаслигини билдириб, шунингдек уларни Қирғизистонни «блокадага» олиш ва «ЕОИИни бузиш»

Муаллиф: Анна Капушенко