Бош прокуратура 36 млн сомга 46 машина сотиб олмоқчи

545

Бош прокуратура умумий 36,7 млн сомга 46 енгил машина сотиб олиш учун тендер ўтказади. Ўлканинг бош назорат органи районлар билан вилоятлардаги эски машиналарни алмаштиришни режалаштирмоқда.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, машиналарни сотиб олишга 36 млн 750 минг сом сарфлашни режалаштирмоқда.

Маълумотга кўра, барча машиналар сўнги русумда 2017-йилги машиналар бўлиши керак.

«Сотиб олинувчи автомашиналар эскириб, ўз ресурсини ишлаб битган ҳаражатли бўлиб қолган машиналарнинг ўрнига район ва вилоят прокуратуларига бўлиб берилади», — деб айтилган маълумотда.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, органга машиналарни сотиб олиш сўнги марта 2016-йили бўлган. Бироқ қонун бўйича автопаркни янгилаш ҳар етти йилда бўлиши керак.

Бундан ташқари янги машиналарни сотиб олиш давлатга келтирилган зарарни ўрнини тўлдириш учун бюджетга тушган пулларга олиб борилади.

Муаллиф: Ислам Розиев