Таласдаги митинг ташкилотчиларидан бири қўлга олинди

522

Милиция Таласдаги тинчлик митинги ташкилотчиларининг бирини қўлга олиб, Бишкекка олиб кетишди. Суд унинг жазо ўташ чорасини чиқариши керак.

Фаол Мавлян Аскарбеков «Клооп» мухбирига билдиришича, милиция кечда Таласдаги митинг уюштирувчиларининг бири Шамбет Кубатбековни қўлга олган. Аскарбековнинг айтишича, қўлга олишгандан сўнг уни Бишкекка олиб кетишган.

Аскарбеков тушунтиришча, Кубатбеков ИИМнинг собиқ ходими унга қарши етти йил аввал жиноий иш қўзғалиб, бироқ кейинчалик қайта ёпилган.

«Бизга маълум бўлишича, бу жиноий ишни қайта очиб, кеча кечга яқин қўлга олишган», — деди Аскарбеков.

Бироқ у милиция Кубатбековни митингларни уюштириш учун қўлга олмай туришлари кераклигини қўшимча қилди.

«Конституцияда ҳар бир фуқаро уюштиришга ва митингга чиқишга ҳуқуқи борлиги ёзилган. Улар ёлғон ёки бирор бир аризалар билан жиноий ишни жонлантиришди», — деди фаол.

Аскарбеков Таласдаги митинг иштирокчиларини қўлга олишни «очиқ босим» деб атади, сабаби 2-ноябрда митингни яна уч иштирокчиси миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига чақирилган эди.

«Бошқа уюштирувчилар Айбек Мырзага, Аманбол Балакулов билан Торокан Жунусбековга ҳукумат томонидан куч қўллаш босими бормоқда […] МХДҚда уларга нисбатан очиқ қўрқитишлар бўлиб, митинларга иштирок этмаслик учун огоҳлантиришлар беришган», — деди Аскарбеков.

Унинг айтишича, учови ҳам МХДҚга ноқонуний чақириш қоғози билан чақирилган, сабаби одамларнинг процессуал мақомлари аниқланмаган.

«Аниқроқ айтганда, улар оддий чақирув қоғозини ёзиб, бирор бир ускуна орқали уларнинг юрган жойларини аниқлаб, сўроққа келишга мажбур қилишган», — деди Аскарбеков.

ИИМнинг матбуот хизматидан «Клооп» мухбирига билдиришича, Кубатбековнинг қўлга олинишини «Талас шаҳрида ўтган митингга ҳеч қандай алоқаси йўқ».

«Кубатбеков ИИБнинг раҳбари бўлган вақтда бюджет маблағларини ноқонуний фойдаланганликда гумон қилинмоқда. Бу вақтгача транспорт прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғалган», — деди ИИМнинг матбуот котиби Эрнис Осмонбаев.

Ҳозирда Қубатбеков Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш изоляторида қамоқда.

Таластаги митинг

Таласдаги биринчи митинг 16-октябрда ўтган. Йиғилганлар майдонга мағлуб бўлиб қолган президентликка номзод Омурбек Бабановни қўллашга чиқишган. Учрашувда йиғилганларни «Манас» эпосидаги сатрлар билан тинчлантирмоқчи бўлган ҳукуматнинг мухтор вакили Дайир Кенекеев бўлган.

Бироқ митингчилар уни эшитмай, эпосни биргина манасчи ўқиши керак деб билдиришган.

Давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев 18-октябрда ҳукуматнинг Талас вилояти мухтор вакили Дайир Кенекеевга «Манас» эпосининг сатрларини ўқитмай қўйган таласликлар унга «уят» бўлганини билдирган.

Шундан сўнг таласликлар айтилган сўзлар учун президентдан кечирим сўрашни талаб қилиб, митингга чиқишган.

Митингчилар агар президент билан ҳукуматдагилар бундан кейин ҳам уларнинг талабларини эътиборсиз қолдирса, улар Бишкекка келиб, қурилтой ўтказишни ваъда қилишган. Қурилтой ўтказиш кунини 18-ноябрга белгилашган.

Муаллиф: Рустам Халимов