Елена Нагорная «Мегаком»ни сотиб олмайди

540

Давлат мулк бошқарув фонди «Мегаком» алоқа операторини сотиш бўйича россиялик тадбиркор Елена Нагорная билан сўзлашувларни тўхтатди. Аввалроқ давлат мулк фонлининг раҳбари Болсунбек Казаков «Мегаком»ни сотиб олишга яна бир нечта билдирув жўнатганини айтган.

Давлат мулк фондининг матбуот хизмати билдиришича, Елена Нагорная билан бўлган сўзлашувлар 15-ноябрда «томонлар шартлар бўйича ўзаро келишолмагани» сабабли тўхтатилган.

Аввалроқ 13-ноябрда мазкур маҳкаманинг раҳбари Болсунбек Казаков хабар қилишича, «Мегаком»ни сотиб олишга яна бир нечта компания билдирув берган. Бироқ ҳозирча алоқа операторини қайси компаниялар сотиб олмоқчилиги номаълум.

Бу вақтгача сотиб олувчи қатори ягона россиялик тадбиркор Елена Нагорная бўлган. Давлатмулк фондидан 8-ноябрда Нагорная билан шартномага жорий йилнинг охиригача қўл қўйилиши мумкинлигини билдиришган.

Елена Нагорная — «Мегаком» алоқа операторини 13,5 млрд сомга сотиб олишни истаган россиялик тадбиркор эди. Шунингдек, у компаниянинг барча суд ишлари бўйича жавобгарликларини ўз зиммасига олмоқчи бўлган.

Қирғизистонда унинг сотиб олишга тайёр тадбиркор қатори номзодлигини жамоат арбоби Эдил Байсалов танқид қилган. Унинг билдиришича, Нагорнаянинг маблағи йўқ ва у билан шартнома тузиш — бу навбатдаги товламачилик билан тўнаш».

У Нагорнаяга номидаги барча компанияларнинг фаолиятини текшириб чиққанлан кейин шундай хулосага келган.

«Мегаком» тарихи ва уни сотиш ҳаракати

Алоқа оператори ўз ишини 2006-йили бошлаган. Унинг асосий инвестори компаниянинг 51 фоиз акциясига эгалик қилган россиялик Penwell компанияси бўлган.

Penwellнинг вакиллари 2008-йили Максим Бакиев «рейдерлик ва товламачилик ҳаракатлари билан» компания улушини ўзга ўтказиб, «Альфа Телеком» акцияларини ўзлаштирган деб билдиришмоқда.

Шундан бери компания 51 фоиз акция устидан назоратни қайта тиклаш учун судлашиб юриб, 2010-йилнинг апрелида Бакиевлар ҳукумати қулатилгандан сўнг бу нарсага қисман эришган.

Бироқ шундан кейин ҳукумат «Альфа Телеком»нинг қолган 49 фоиз акциясини миллийлаштириш қарорини чиқариб, компания тўлиқ давлатники бўлган.

Қирғизистон ҳукумати 2016-йилнинг февралида «давлат объектларини хусусийлаштириш дастури асосида» «Мегаком»ни 19 млрд сомга сотишини эълон қилган.

Уч марта муваффақиятсиз ўтказилган ким ошди савдосидан кейин давлат мулк фонди алоқа операторини сотиб олиш баҳосини 13,5 млрд сомгача туширган.

Жорий йилнинг август ойида россиялик Penwell компанияси Қирғизистон ҳукуматидан «Мегаком»ни ноқонуний босиб олиш учун 200 млн доллар талаб қилган. Бироқ давлатмулк фондининг раҳбари Болсунбек Казаков билдиришича, Penwell компаниясининг халқаро судга мурожаат қилиши учун ҳеч қандай юридик далиллари йўқ.

«Мегаком» Қирғизистондаги уч йирик алоқа оператори қаторига киради. У уч миллиондан ортиқ абонетга хизмат қилади ва деярли бутун ўлка ҳудудига тарқалган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева