Шиқмаматов рафиқасининг машинасини Ҳисоб палатасига ҳайдовчи сотганини билдирди

470

«Ата мекен» мухолифатчи фракциясининг раҳбари Алмамбет Шыкмаматов судда билдиришича, аёлининг машинаси ҳисоб палатасига ҳайдовчиси томонидан сотилган. Бош прокуратура Шикмаматов аёлининг машинасини тендер билдирувига киритиб, қиммат нарҳда сотиб юборди деб айбламоқда.

Шикмаматов ўз иши бўйича Биринчи май район судида кўрсатма берди.

Депутатнинг билдиришича, ҳисоб палатасига аёлининг машинасини сотиш қонуний бўлган.

Унинг айтишича, ўзи Москвада бўлганлиги сабабли машинани унинг ҳайдовчиси сотган.

«Москвадан мен аёлимга қўнғироқ қилиб, менга пул кераклигини, машинани сотиш кераклигини айтдим. У тўрт боланинг онаси, машина бошқаролмайди. Машина гаражда турган. Ўша вақтда қизим олти ойлик эди, шунда ўз ҳайдовчимга машинани сотиш кераклигини айтдим », — деди депутат.

Шикмаматов билдиришича, машинанинг баҳоси $15 минг бўлган, бироқ ҳисоб палатасига уни $14,5 минга сотишган.

«Барчаси қонуний бўлган, мен ҳужжатларни кўриб чиқдим. Натижада 700 минг сом сарамжалданган. Бегона одамларнинг пулини ўзлаштириш нияти бўлмаган», — деди у.

Муаллиф: Айдай Эркебаева