Сооронбай Жээнбековнинг акаси элчилик хизматига кўрсатилди

523

Президент бўлиб сайланган Сооронбай Жээнбековнинг акаси Қирғизитоннинг Украинадаги элчилик хизматига кўрсатилди. Жусупбек Шарипов 2007-йилдан бери етти ўлкада Қирғизистон элчиси бўлиб ишлаган.

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича парламент қўмитаси Жусупбек Шариповнинг номзодлигини Украинадаги элчилик хизматига ёқтирди. Шариповни бу хизматга ташқи ишлар министрлиги кўрсатган.

Энди Шариповнинг номзодлигини парламент уч ўқишда ва президент ёқтириши керак.

Жусупбек Шарипов — янги президент бўлиб сайланган Сооронбай Жээнбековнинг акаси. 2007-йилдан бери у Қирғизистоннинг Саудия Арабистонидаги, Қувайтдаги, Мисрдаги, Қатардаги, Мароккодаги, Иордания ва Бахрейндаги элчилик хизматларида ишлаган. Шунингдек Шарипов Иссиқкўл ва Жалолобод вилоятларининг губернатори бўлиб ҳам ишлаган.

Сооронбай Жээнбековнинг сайловдаги ғалабаси

Сооронбай Жээнбеков 15-октярда ўтган президентлик сайловида ғалабага эришган. Унга сайловчиларнинг 54 фоиздан ортиғи овоз берган.

Жээнбековнинг инаугурация маросими 24-ноябрда «Ала-Арча» давлат резиденциясида бўлади.

Унинг асосий рақиби — тадбиркор ва депутат Омурбек Бабанов — сайловчиларнинг 33 фоиз овозини олиб, 2-ўринни эгаллаган.

Бош прокуратура 4-ноябрда Бабановга қарши «миллатлар аро низони қўзғатишга чақириқлар» учун жиноий иш қўзғаган. У бу айбловни «сиёсий сифатли» деб атаган.

ЕХҲТ билан халқаро кузатувчилар билдиришича, сайлов вақтида маъмурий ресурсдан фойдаланиб, овозларни сотиб олиш билан сайловчиларга босим ўтказилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева