Иссиқкўл: Биринчи синф ўқувчиси укасини ёнғиндан қутқаргани учун мукофотланди

648

Етти ёшли Аль-Алим Алланазаров укасини қутқаргани учун ФҲМ номидан мукофотланди.

Маҳаллий ҳокимият ва ФҲМ болага велосипед, фахрий ёрлиқ ва энциклопедия совға қилди.

«Мен учун бундай жасур ва қўрқмас қаҳрамонни тақдирлаш катта шараф.  Ёш Аль-Алимнинг харакати  бошқа ёшлар учун ҳам намунадир», — деди Иссиқкўл вилоятининг мухтор вакил ўринбосари Дамир Монолдоров.

13 сентябрь куни Иссиқкўл вилоятининг Оқсув районидаги Теплоключен қишлоғидаги уйда ёнғин чиққан, Аль-Алим уйда қолган  укаси Санжарни қутқарган.

Ўт ўчирувчилар ёнғин ерига етиб боргунча Аль-Алим уйга югуриб кириб укасини олиб чиққан.

Муаллиф: Айдай Эркебаева