Қозоғистон сенатининг спикери Атамбаевнинг сўзларини "ҳиссиётли" деб атади

642

Қозоғистон парламенти сенатининг спикери Касим-Жоомарт Токаев президент Алмазбек Атамбаевнинг «ҳиссиётли» сўзлари икки ўлканинг муносабатига зарар келтиришини айтди.

Токаев ўзининг твиттерида Атамбавенинг 15-ноябрда барқарор ривожлантириш бўйича миллий кенгашнинг йиғинида айтган сўзларига нисбатан жавоб қайтарди.

Спикер Қозоғистон томондан ҳеч қандай блокада ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас, сабаби Қирғизистон ЕОИИнинг қоидалари билан талабларини бажармаяпти деб ҳисоблайди.

"Атамбаевнинг навбатдаги ҳиссиётларга берилган ҳолда Қозоғистонга нисбатан ифлос ҳужумлари акс этган нутқи самимий қўшничилик алоқаларига зиён етказади, холос. Бу каби ҳиссиётларга катта сиёсатда ўрин йўқ. Қирғизистонни қамал қилиш борасида гап кетмаяпти. ЕОИИ меъёр ва талабларни бажариш керак. Мана шу музокаралар мавзуси бўлиши керак", - дея ёзди Токаев ўзининг Twitterида.

Атамбаев ўз сўзида Қозоғистон ҳукуматидан танқидлар учун кечирим сўрамаслигини билдирган.

Евроосиё иқтисодий Иттифоқидан“узиб қўйгани”ни ва амалда Қирғизистони “қамал” ҳолига тушириб қўйишда айблаган.

Президент билдиришича, қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятга ЕОИИга аъзо ўлкалар раҳбарлари билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи комиссиясига «умуман аҳамиятсиз».

Муаллиф: Анна Капушенко