Атамбаев Қозоғистон ҳукуматидан кечирим сўрамайди

553

Президент Алмазбек Атамбаевнинг билдиришича, у Қозоғистон ҳукуматини танқид қилгани учун кечирим сўрамайди. Атамбаев кечиримни «Безбетлик билан Қирғизистоннинг ички ишларига аралашганлар» сўраши керак деб айтди.

Президент Алмазбек Атамбаев 15-ноябрда Барқарор тараққиёт бўйича миллий кенгашда сўзлаётиб қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятга тўхталиб ўтиб, Қозоғистон ҳукуматидан ўз танқидий фикри учун кечирим сўрамаслигини билдирди.

«Нима учун мен кечирим сўрашим керак? Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмасликни сўраганим учунми? Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишни таъқиқловчи Қирғизистоннинг ва айни вақтда Қозоғистоннинг ҳам қонунларини ҳурмат қилиш кераклиги учунми?» — деди Атамбаев.

Шунингдек, у президент кечирим сўраб, «тиз чўкиши» керак деб «қичқираётган» «парламентнинг айрим сиёсатчиларини» «сиёсий чиқитлар» деп атади.

Президент билдиришича, кечиримни «Безбетларча Қирғизистоннинг ички ишларига аралашаётганлар» сўраши керак.

«Ўз қоидаларини, ўз қонунларини, ўз коррупциясини бизга тўнкашни истаганлар. Ўзларининг югурдагини Қирғизистон раҳбарлигига қўймоқчи бўлганлар. Ҳа, уларнинг югурдаги ўтиради, лекин Қирғизистон президентлигига эмас, қамоққа ўтиради», — деб билдирди Атамбаев.

Афтидан президент сентябрнинг ўртасида Қозоғистоннинг президенти Нурсултан Назарбаев билан учрашган собиқ президентликка номзод Ўмурбек Бабановни назарда тутган кўринади.

Сайловдан кейин бош прокуратура «миллатлараро низони қўзитишга чақириқлар» учун Бабановга қарши жиноят иши қўзғади. Ҳозирда сиёсатчининг қаерда экани номаълум. Аввалроқ у Москвада даволанаётган эди.

ЕОИИни бузиш тўғрисида

Атамбаев Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши «тўғри қарор» бўлганини ва мамлака у ерга «катта умид» билан қўшилганини айтган.   

У Россия ва Қозоғистон матбуотининг «Атамбаев иттифоқни қулатишни истаяпти» деган билдирувларини «бекорчи гап» деб атади.

Бундан ташқари, президент ЕОИИдаги қўл қўйилган битимлар «айрим президентларнинг беэътибрлиги ва масъулиятсизлиги» сабаб иқтисодий алоқалар йўлга қўйилмаётганини билдириб, ўлкаларнинг иттифоққа қўшилишини шубҳа остига қўйди.

«Ким қоғоздагина бўлган бундай иттифоққа қўшилишни истайди? Бирорта ҳам битим ва бирорта ҳам сўзлашувлар амалга ошмаган иттифоққа?» — деди Атамбаев.

Атамбаевни ЕОИИга кирган ўлка етакчиларининг қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятга бўлган «беписанд ва беъэтибор қарашлари» хайрон қолдирган.

Атамбаевнинг айтишича, Қирғизистон қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият боис ЯИМнинг 0,3 фоизга яқинини йўқотади, лекин ўлка «бу нарсага бардош бера олади».

Президент бунга қадар ҳам Қозоғистонни иттифоқни тарқатишда айблаган. Атамбаев 18-октябрда президент стипендиаичиларининг олдида сўзлаётиб, Қозоғистоннинг айрим бир харакатлари «ЕОИИни йўқотишга йўналган » деб билдирган.

Муаллиф: Анна Капушенко