Қирғизистон бюджетига 400 млн сомдан ортиқ маблағ тушмай қолиши мумкин

466

Молия министрлигининг маълуомтига кўра, қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият сабабли Қирғизистон бюджетига 400-500 млн сом тушмаслиги мумкин.

Молия министри Адилбек Касималиев 13-ноябрда парламентнинг бюджет бўйича қўмитасининг йиғинида билдиришича, давлат божхона хизмати жорий йилда 1 млрд 800 млн сом йиғиши керак эди.

Бироқ Қозоғистон билан бўлган чегарадаги пайдо бўлган муаммолар сабабли «божхона тармоғи бўйича бюджетга 400-500 миллион сом тушмаслиги мумкин».

Унинг айтишича, 2 млрд сом миқдорида солиқни тўлиқ олмай қолиш хавфи бор. Ҳукумат чегарада зарар кўраётган тадбиркорларга солиқларни тўлаш муддатини жилдириб берган.

«Чегарадаги вазият бўйича хавотирлар кўпаймоқда, бизни ҳал қилиш йўлларини тайёрлаяпмиз », — деди Касималиев.

Мазкур министрликда ҳозирча Қирғизистоннинг бюджетига тушмай қоладиган маблағнинг аниқ миқдорини аниқлашмаган, сабаби давлат органлари ҳозирда ҳисоблашларни олиб боришмоқда.

Дипломатик аразлашув

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаевнинг қозоқ ҳукумати номига айтган танқидий фикрлари сабабли оғирлашган. Асосан у ўлканинг бойликларини «ўғирламоқда» деб айблаган.

Шундан сўнг 10-октябрда қозоқ чегарачилари фуқароларни чегарадан ўтказиш тартибини оғирлаштирган — ўтказиш бекатларида навбат кутишлар пайдо бўлиб, автотирбандликлар юзага кела бошлаган.

Вазият 18-октябрда яхшиланган — икки давлатнинг ҳукумати фуқаролар билан бўш машиналарни чегарадан ўтишини соддалаштиришга келишишган.

Бироқ юкли машиналарни соддалаштирилган тартибда ўтказиш масаласи бугунги кунгача ҳал бўлмади. 13-ноябрга нисбатан бўлган маълумотга кўра, қирғиз-қозоқ чегарасида 400дан ортиқ юкли машина турган.

Муаллиф: Ислам Розиев