«Боинг-747»нинг қулаши: Давлат органлари турк компаниясининг компенсациясидан 30 млн сом олади

574

Молия министрлиги Бишкек яқинида қулаган самолётга эгалик қилган турк компаниясининг хунидан муассасаларга 30 млн сом тўлаб беради. Маблағлар самолёт қулашининг оқибатларини бартараф қилиш устида ишлаган органлар ҳисобига ўтказилади.

Энг кўп сарфланган маблағларнинг ўрнини тўлдиришни соғлиқни сақлаш министрлиги олади — 20,4 млн сом, ФҲМга 9,4 млн сом ўтказилади. ИИМнинг бюджетига 284 минг сом тушади, Транспорт министрлигига 293 минг сом ўтказилади, шунингдек 100 минг сом Чуй вилоятидаги ҳукуматнинг мухтор вакиллигига тўлаб берилади.

Ҳукумат турк компанияси томонидан Қирғизистонга тўлаб берилган хуннинг тўлиқ миқдорини очиқламаган. Шунингдек ҳукуматдагилар самолёт қулаши сабабли ҳалок бўлганларнинг қариндошлари билан жабрланганларга тўланган ҳуннинг миқдорини ҳам очиқламаган.

«Хунларнинг миқдори жабрланганлар билан келишилган. Бугунги кунда тарк томондан тегишли маблағлар тўлиқ турда ўтказилди. Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг махсус ҳисобига фуқаролардан ва ташкилотлардан тушган пуллар ҳалок бўлган фуқароларнинг ва жабрланганларнинг шахсий банк ҳисобларига ўтказилди», — деган вице-премьер-министр Мухамметкалий Абулгазиев 10-октябрда.

Бутунлай ва ярим етим бўлиб қолган болаларга компенсация миллий ва чет эл валюта билан депозитт ҳисобига ўтказилди. Бу суммани болалар 18 ёшга тўлганда олишади.

Жорий йилнинг 16-январида Дача-СУ қишлоғига «Боинг-747» юк ташувчи самолёти қулаган. Самолёт турар-жойларнинг устига тушган. Ҳалокат натижасида экипаж аъзолари билан бирга 39 киши қурбон бўлган.

Муаллиф: Рустам Халимов