Парламент тўлиғича Қозоғистоннинг 100 млн доллар ёрдамидан воз кечишни қўллади

630

Депутатлар учинчи ўқишда Қозоғистоннинг 100 млн доллар техник ёрдами бўйича шартномани денонсация қилиш қонун лойиҳасини қўллашди. Энди қонун лойиҳасига президент қўл қўйиши керак. Бу қарор икки ўлка ҳукумат орасидаги дипломатик шароитида қабул қилинди.

Жогорку Кенешнинг депутатлари учинчи ўқишда Қозоғистоннинг 100 млн доллар техник ёрдамидан бош тортиш бўйича қонунни қабул қилишди.

Денонсация бўйича қонун лойиҳаси кучга кириши учун унга президент қўл қўйиши керак.

Қирғизистон билан Қозоғистон 100 млн доллар ажратиш бўйича 2014-йили келишган. Бироқ қозоқ томон бу маблағни Қирғизистонга бугунги кунгача ўтказиб бермаган.

Бу маблағга Қирғизистон ҳукумати лаборатория қуришни режалаштираётган эди.

Вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев билдиришича, Қирғизистон ҳукумати барча керакли лабораторияларни ўз пулига қурган.

«Биз уларнинг ёрдамини кутмай бюджет ҳисобидан лаборатория қурдик, яна қурамиз. Албатта, қийин бўлади, бироқ агар биз ўзимизни сийламасак, бизни бошқа ҳеч ким сийламайди, шу сабабли денонсация қилишга қарор қилдик», — деди Зилалиев.

Аввалроқ 100 млн доллардан бош тортишни президент Алмазбек Атамбаев ҳам қўллаб, 15-октябрда Қирғизистон Қозоғистон ёрдамига «мухтож эмас» деб билдирган.

«Ҳозир мени қозоқлар бизга 100 млн доллар бераётганига таламоқда […]. Бу техник ёрдам деб аталади. Биз уларга муаммоларимиз билан боргунча улар уч йил кутишди. Ҳақиқатни айтганда бизга бундай ёрдамни кераги йўқ», — деб билдирган президент.

Қирғизистон ҳукумати ҳужжатни парламентга 20-октябрда қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият оғирлашгандан кейин жўнатган.

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев ёрдам ажратиш шартномасига 2017-йилнинг 5 июлида қўл қўйган. Шартномага кўра, биринчи транш 41 млн доллар Қирғизистонга ноябрда келиши керак эди.

Дипломатик аразлашув

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаевнинг қозоқ ҳукумати номига айтган танқидий фикрлари сабабли оғирлашган. Асосан у ўлканинг бойликларини «ўғирламоқда» деб айблаган.

Шундан сўнг 10-октябрда қозоқ чегарачилари фуқароларни чегарадан ўтказиш тартибини оғирлаштирган — ўтказиш бекатларида навбат кутишлар пайдо бўлиб, автотирбандликлар юзага кела бошлаган.

Вазият 18-октябрда яхшиланган — икки давлатнинг ҳукумати фуқаролар билан бўш машиналарни чегарадан ўтишини соддалаштиришга келишишган.

Қирғизистон чегара хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, 8-ноябрь куни эрталаб «Ак-Тилек» бекатида 45 юкли машина рўйхатга олинган. Қозоқ чегарачилари бўш ва транзит юкли машиналарни текширувларсиз ўтказа бошлаган. Қолган назорат ўтказиш бекатларида навбат кутишлар сезилмаган.

Муаллиф: Рустам Ҳалимов