Осиё чемпионати, U-19: Қирғизистон темаси имкониятлардан айрилди

773

Бишкекда 19 ёшгача бўлганлар орасидаги 2018-йилда бўладиган Осиё чемипионатига саралаш босқичи якунланди. Унда қирғизистонликлар тўрт ўйин ўтказиб, натижада турнирнинг финал босқичига ўтолмай қолишган.

Қирғизистон жамоаси билан бирга А гуруҳида Байхрейн, Оман, Непал ва Бирлашган Араб Амирлигининг (БАА) ёшлар жамоалари бўлган.

Бўлиб ўтган ўйинлар натижаси бўйича жамоа ҳисобидаги 6 очко билан 4-ўринни эгаллаган, улар буни Непал билан Бахрейн жамоаларини ютиб олишган эди.

Турнирнинг финал қисмида гуруҳдаги 9 очко билан 1-ўринни эгаллаган БААнинг жамоаси чиққан. Унинг ортидан Оман жамоаси жойлашган.

Қирғизистон 2 – 0 Непал, 31.10.2017

Саралаш турнирининг саралаш ўйини қирғиз жамоаси учун жуда маваффақиятли бўлди. Николай Южаниннинг ўқувчилари Непални 2:0 ҳисобида мағлуб қилган.

Қирғиз жамоасининг таркибида Алимардан Шукуров билан Гулжигит Борубаев тўп киритишди.

Қирғизистон – Непал ўйини. Сурат ҚРФФ.

Шунингдек биринчи тур давомида БАА билан Оман жамоалари ўзаро ўйнашди. Шу ўйинда БААнинг жамоаси йирик (5:1) ҳисоб билан ўзларининг рақибларини мағлуб қилишди.

Учрашувнинг биринчи  кунидан сўнг Қирғизистон билан БААнинг жамоалари гуруҳдаги 1-ўринни ўзаро бўлиб олишди.

Қирғизистон 0 – 3 Оман, 02.11.2017

Саралаш турнирининг иккинчи ўйинида ёшлар жамоаси Омандан 0:3 ҳисобидан мағлуб бўлди.

Иккинчи турда Бахрейннинг жамоаси Непал жамоасини 4:0 ҳисобида енгиб, уч очко олди.

Қирғизистонликлар мағлуб бўлишига қарамай, БАА ва Бахрейн билан бир гуруҳда 1-ўринни сақлаб қолишди.

Қирғизистон – Оман ўйини. Сурат ҚРФФ.

Бахрейн 1 – 2 Қирғизистон, 04.11.2017

Бахрейн жамоасига қарши ўтган оғир ўйинда қирғизистонликлар жамоасига ғалабани қўлга киритиб, керакли уч очкони олишди.

Голлар муаллифлари Темирболот Тапаев, Эржан Нурбеков ва Ахмед Абдурахман бўлди.

Бахрейн – Қирғизистон ўйини. Сурат ҚРФФ.

БААнинг жамоаси Непални минимал ҳисоб билан ютиб, гуруҳда 1-ўринни сақлаб қолди. БАА ва Қирғизистон жамоаларида олтидан очко бор эди.

БАА 4 – 1 Қирғизистон, 06.11.2017

Турнирнинг якунловчи ўйини қирғиз жамоасининг босқичга чиқиш тақдирини ҳал қилди. Қарама-қарши учрашувда БААнинг жамоаси кучли бўлиб, керакли бўлган уч очкони қўлга киритиб, гуруҳнинг ягона лидери бўлиб қолди.

Қирғизистон – БАА ўйини. Сурат ҚРФФ.

Николай Южанин жамоасида назарий томондан қараганда 2-ўриндан плей-оффга ўтишга имкони бор эди.

Бироқ қолган барча жамоалар ўзларининг ўйинларини ўтказишгандан сўнг миллий терма жамоадаги 2-ўриндан 4-ўринга тушган.

Саралаш босқичининг натижасида Қирғизистоннинг 19 ёшгача бўлган жамоаси турнирда қатнашиш имконидан маҳрум бўлди.

Муаллиф: Айдар Айбеков