Патруль милиция бошқармаси йўл ҳалокатлари сонини камайтириш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жарималарни кўпайтиришни таклиф қилмоқда. Патруль милициянинг маълумотига кўра, 2017-йили ўлка бўйича йўл ҳалокталарини сони 8 фоиздан ортган.
Патруль милицияси раҳбарининг ўринбосари Иманали Саркуловнинг айтишича, 2014-йили жарималарнинг кўтарилиши йўллардаги ҳолатни йўлга солган.
«Ҳозирда биз қайтадан маъмурий кодексга ўзгартиришлар киритиб, жарималар кўпайтиришни таклиф қилишмоқдамиз», — деди у.
Саркуловнинг айтишича, 2017-йилнинг бошида ўлка бўйича 5197 йўл ҳалокати содир бўлган. 2017-йилга нисбатан уларнинг сони 8,3 фоизга ортган.
Саркулов Бишкекда йўл ҳалокатларининг сони 2016-йилга нисбатан 81 фоизга ўсган деди.
Патруль милиция раҳбарининг ўринбосари билдиришича, йўл ҳалокатларида 695 одам ҳалок бўлган. Бу кўрсаткич 2016-йилга нисбатан 9,8 фоизга камайган.
Бироқ жабрланганларнинг сони 6,5 фоизга ортиб, 7839 кишини ташкил қилган.
Патруль милициянинг маълумотига кўра, йўл ҳалокатларининг энг кўп учраган сабаблари пиёдаларни уриб кетиш бўлган, ундан кейин уч йилдан кам бўлмаган тажрибалари бор ҳайдовчиларнинг айби туфайли йўл ҳалокатлари билан автомашиналарнинг тўқнашуви.
Бундан ташқари депутлар йўллардаги ҳолатни язшилаш учун қонун лойиҳасини таклиф қилишмоқда. Унга кўра, ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидасини бузгани ҳақида билдирган фуқаролар тақдирланишади.
КСДПнинг депутати Дастан Бекешевнинг айтишича, мукофотнинг миқдори қоида бузган ҳайдовчи тўлайдиган жариманинг 10 фоизини ташкил қилиши мумкин.
Муаллиф: Ислам Розиев