Судланган мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг адвокати Канат Хасанов билдиришича, унинг уйига номаълум кишилар кириб, мухолифатчининг жиноят ишининг нусҳасини ўғирлаб кетишган.
Номаълум кишилар адвокатнинг уйига тахминан тонги соат 4:00да киришган.
Хасановнинг айтишича, улар биринчи қаватнинг деразасини «чиқариб», ичкарига киришган.
«Биз иккинчи қаватда ухлаб ётганмиз. Аёлим бошқа хонада эди, қичқира бошлади. Мен чиқиш оёқ товушларини эшитдим», — деди Хасанов.
Унинг версияси бўйича номаълум кишилар унинг уйига қўшниларнинг ҳовлиси орқали киришган.
«Кимдир бу мени уйим эканлигини билган. Агар бу оддий ўғри бўлса, у бу нарсани қаердан биларди? [...] Улар мени итим йўқ эканлигини ҳам билишган. [...] Бизда ошхонада доим ёруғ тушиб туради. Улар шунга қарамасдан кириб келишган», — деб билдирди Хасанов.
Адвокатнинг айтишича, номаълум кишилар ҳеч қандай қимматбаҳо буюмларни олишмаган, бироқ унинг уйидан Омурбек Текебаевнинг жиноий ишининг нусҳаси билан совға қилинган «ўйинчоқ» тўппонча йўқолган.
Адвокат зудлик билан милиция чақирган, бироқ у тезкор тергов ходимларини бир соатга яқин кутган.
Милиция ҳозирча номаълум кишиларнинг Хасановнинг уйига кириши бўйича воқеага изоҳ беришмади.
Текебаевнинг иши
Канат Хасанов судланган мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг адвокатларидан бири эди.
Сиёсатчини россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдорида пора олиш ва порахўрлик бўйича айбдор деб топган. Текебаевга мулкини мусодара қилиш билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилган. Бироқ амнистия қўлланилгани сабабли Текебаев қамоқда 4,5 йил ўтиради.
Текебаевнинг ўзи ва унинг тарафдорлари сиёсатчига қарши ишни «сиёсий сифатга эга» деб ҳисоблашади, сабаби мухолифатчи президент Алмазбек Атамбаев олиб борган сиёсатни танқид қилган.
Муаллиф: Рустам Халимов