«Ата Мекен» партияси Салянова ва Текебаевнинг хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди

535

«Ата Мекен» партиясининг билдиришича, Улан Саляновнинг ўлдирилиши «сиёсий», шу сабабли унинг опаси ва собиқ бош прокурор Аида Салянова билан партиянинг раҳбари Омурбек Текебаевнинг хавфсизлигини таъминлаши керак.

Партияда Улан Саляновнинг ўлимини унинг опаси, депутат Аида Салянованинг сиёсий фаолиятига боғлиқ деб ҳисоблашмоқда.

«Улан Саляновнинг ўлими ортида сиёсий асос бор ва балки унинг опасининг аввалги фаолияти билан сиёсий нуқтаи назарига боғлиқ бўлиши мумкин», — деб айтилмоқда билдирувда.

«Ата Мекен» бундай хулоса чиқаришга бир нечта сабаблар бор деб таъкидламоқда: қуролли ҳужум тайёрланган одамлар томонидан амалга оширилган; қимматбаҳо ҳеч нарса олишмаган; Аида Салянованинг номига у бош прокурор бўлган вақтда таҳдидлар келиб турган.

«Биз очиқ мухолифатнинг вакиллари билан ўзича бир сиёсий рақибларини йўқ қилиш хавфи бугун ҳам бор деб ҳисоблаймиз. Бизда партиянинг раҳбари Омурбек Текебаевнинг соғлиги билан умрига реал ҳавф яралмоқда деб ҳисоблашга асос бор. Шунингдек ҳар қандай қалбаки ишлар ва махсус сценарийлар билан уюшган жиноий гуруҳларнинг қўли билан йўқ қилиб қўйишлари мумкин», — деб айтилади партиянинг билдирувида.

«Ата Мекен» партияси ҳукуматдан Аида Салянова билан унинг оиласини назоратга олиб, шу билан бирга Омурбек Текебаевнинг хавфсизлигини таъминлашни ҳам талаб қилишмоқда.

Бироқ Улан Саляновнинг ўлимидан кейин милиция иш «сиёсий» эмаслигини ва жиноятнинг бошқа версиялари ҳам кўрилаётганини билдирган.

Улан Саляновни ўлдириш 6-ноябрга ўтар кечаси тахминан соат 2:20да Бишкекнинг Достоевский кўчасида жойлашган ўз уйида бўлган.

Аида Салянованинг 42 ёшдаги укаси ниқобли ва камуфляж кийган уч номаълум киши кўксига икки марта ўқ отгандан сўнг ҳалок бўлган.

Аида Саляновага қарши иш

Аида Салянова — ҳозирда «Ата Мекен» фракциясидан депутат — 2011-йилдан бошлаб 2015-йилгача тўрт йил оралиғида Қирғизистоннинг бош прокурорлик вазифасида ишлаган.

Салянова ўзининг бош прокурорлик вақтида президент Алмазбек Атамбаевнинг қўлловидан фойдалаган, бироқ давлат раҳбари билан бўлган келишмовчиликлар сабабли ўз хизматидан кетишга мажбур бўлган.

Атамбаев билан бўлган келишовчиликлар Салянова давлат раҳбарининг энг асосий рақибларидан бири Омурбек Текебаевнинг «Ата Мекен» мухолифат фракциясига қўшилгандан сўнг кучая бошлаган.

Ҳозирда Саляновага қарши олдин юстиция министри бўлган вақтда қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг юристи Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини узайтаргани учун суд жараёнлари бормоқда.

Муаллиф: Даниил Хашковский