Бишкек: Қозоқ фуқароларидан таъмагирлик билан пора олгани учун милиция ходим ушланди

523

Бош прокуратура Бишкек ИИБнинг ходимларига қарши жиноий иш қўзғади. Уни Қозоғистон фуқароларидан пора олгандан сўнг зудлик билан қамашган.

ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, 6-ноябрда ички текширув ходимлари томонидан 14 минг сом миқдорида пора олган милициянинг катта лейтенанти қўлга олинган.

Бу вақтгача ИИМга Қозоғистоннинг икки фуқароси улардан Свердлов район ИИБнинг ходимлари 8 минг сом талаб қилганини ва уларга талаб қилинган пулни беришга мажбур бўлишганини айтиб, ариза билан мурожаат қилишган.

Шундан сўнг милиционерлар улардан «балки чегарадан ноқонуний ўтганликлари билан Қирғизистон ҳудудида ноқонуний юришлари бўйича масалани ижобий ҳал қилиш» учун ҳам 20 минг талаб қилишган.

Бош прокуратура «Таҳдид қилиб пора олиш» ва «Пора олиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади. Қўлга олинган милиционер миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинча сақлаш жойига қамалди.

Муаллиф: Марат Абдикаликов