Парламент музликларда кон қазишга рухсат бериши мумкин. Нималар маълум?

794

Парламент компанияларга музликларда кон ишлатишга рухсат берадиган Қирғизистоннинг сув кодексига ўзгартиришларни кўриб чиқади. Экологлар билан мутахассислар бу кўнгилсизликларга олиб келади деб ҳисоблашмоқда.

Нима бўлди?

Аграр сиёсат бўйича комитет 31-октябрда учинчи ўқишда музликларда «фавқулотда ҳолатларда» кон ишлатишга рухсат берган Сув кодексига ўзгартириш киритишларни қўллади. Энди бу ўзгартиришларни парламентарийлар умумий тингловда қўллаб ёки қабул қилиши керак.

Ўзгартиришларнинг аҳамияти нимада?

Ҳукумат музликларни эришини тезлаштирган ёки йўқ қиладиган «йирик солиқ тўловчилар билан бюджетни ташкил қилувчи ишхоналарга фавқулотда ҳолатларда» кон ишлатишга рухсат беришни таклиф қилишмоқда.

«Ҳукумат томонидан музликларга таъсир этувчи ишга, бундай ишдан келтирилган зарарни имкони борича максимал тарзда камайтириш ва музликларнин ҳолатини доимо назорат қилиш шартига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин », — деб айтилади ўзгартиришда.

Конни ишлатишга рухсат бериш давлат органларининг экспертик хулосасининг асосида қабул қилинади, бироқ қайси орган эканлиги аниқланмаган.

Ҳозирда сув кодекси музликлар эришини тезлаштирган кулларни, мойларни, кўмирни ва бошқа моддалардан фойдаланиш билан фаолият олиб боришни таъқиқлайди.

Бундан ташқари 2015-йили парламент бу ўзгартиришларни қабул қилишга ҳаоакат қилган. Бироқ жамоатчиликнинг танқиди билан бир нечта депутатларнинг қаршилиги сабабли қонун лойиҳасини ортга қайтаришган.

Бу ерда Қумторнинг қандай алоқаси бор?

Агар ўзгартиришларни қўллашса «Центерра» компанияси бюджетни тузувчи ишхона қатори Қумтор олтин конининг марказий карьерига яқин жойлашган Давыд ва Лысый музликларида кон ишлата олади.

Олдинроқ ҳукумат «Центеррага» бу музликларни ишлатишга рухсат берган. Компания 2015-йили музликлардан фойдаланишни таъқиқлагани учун ўз фаолиятини тўхтатган.

Парламент комитетида ўзгартиришларни муҳокама қилиш вақтида вице-премьер-министр Дуйшўнбек Зилалиев билдиришича, бу икки музликнинг кўп қисми эриб кетган, қонун лойиҳасини «иқтисодий тушунчалар» учун қабул қилиш керак.

«Факт билан айтганда бу музликлар йўқ бўлиб қолибди. Ҳукумат ўзгартиришлар зарурлигини улар бошқа музликларга таъсирни тўхтата олади», — деб тушунтиришмоқда.

Мутахассисларнинг баҳосига кўра, “Давид” ва “Лисий” музликларининг кўлами Қумтор конини ишлатиш бошлангунга қадар 700 млн куб метрни ташкил қилган, ҳозирда бу ерда 200 млн куб метр музлик қолган.

«Центерра» компанияси 2016-йили халқаро экспертларга таяниб, музликлар кон чиқадиган ернинг умумий майдонининг атиги 5% тузишини билдирган. Уларнинг айтишича, “Давид” ҳамда “Лисий” музликларининг эришига глобал иссиқлик сабаб бўлиши мумкин.

Ўзгартиришларни қўллаш нимага олиб келиши мумкин?

Эколог Эмил Шүкүров депутатлар ўзгартиришларни ўзларининг шахсий манфаати учун қабул қилишмоқда деб ҳисоблайди.

«Парламент бизнинг барча табиатимизни йўқ қилмагунча тинчимайди. Уларнинг қарорларининг кўпчилиги экологияга қарши. Парламент депутатларининг кўпи — хусусий тадбиркор бўлгани ёмон. Уларда биринчи ўринда доимо даромад туради», — деди эколог.

«Геоприбор» илмий-муҳандислик марказининг директори, профессор Исакбек Торгоевнинг фикрича, оғир темирлар билан кимёвий моддалар аралашган миллионлаган тонна тузсиз сувларнинг қолдиқлари “Давид” ва “Лисий” музликларининг эришини асосий муаммоси бўлиб ҳисобланади. «Центерра» компанияси кетгандан сўнг улар Қирғизистоннинг энг йирик дарёлари — Норин — Иссиқкўлга тушиши мумкин.

Жамоат арбоби Ишенбай Кадирбеков қонун лойиҳасини қабул қилинишини Қирғизистоннинг «Центерра» компаниясига мағлуб бўлиши қатори баҳоласа бўлади деб ҳисоблайди.

«Мен депутатлардан ва ҳукумат аъзоларидан сизлар нима қилиб, нимага йўл бераётганингларни биласизларми деб сўрагим келади. Ҳозирда Қумторнинг аянчли ҳолатига сабабчи бўлган “Центерра”нинг ҳиссадорлари ва уларни ҳимоя қилганлар сабабли келажак авлодга Ўрта Осиё номли чўл қоладими?» — деди у.

Фаоллар 8-ноябрда парламент олдида бу ўзгартиришларнинг қабул қиинишига қарши митингни режалаштиришмоқда.

Музликлар ҳақида президент нима демоқда?

Президент Алмазбек Атамбаев БМТ бош Ассамблеясида билдиришича, Қирғизистонда музликларнинг тинимсиз эриётгани «алоҳида хавотирга» сабаб бўлмоқда.

Унинг БМТ минбарида билдиришича, қирғиз музликлари Марказий Осиёдагина эмас, дунёда ичимлик сувини пайдо қилган ҳудуд, табиий сақловчи жой ва 2100-йили Қирғизистоннинг музликлари умуман йўқ бўлиши мумкин.

«Шунинг учун бизнинг ўлка чўққи тоғ дарёларнинг бошидаги ўлкаларнинг музликларини сақлаш бўйича биргаликда лойиҳани амалга ошириш учун чиқмоқда», — деган ўша вақтда.

Қирғизистон ҳудудида ўлканинг умумий майдонининг 4,2% эгаллаган 6 мингдан ортиқ музликлар бор. Мутахассисларнинг фикрича, сўнги 30-40 йилда Қирғизистонда мингдан ортиқ музликлар эриб кетган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева