«Иш сиёсий эмас». Салянованинг укасини ўлдириш бўйича нималар маълум?

711

Парламентнинг депутати Аида Салянованинг укасини 6-ноябрга ўтар кечаси ўз уйида отиб кетишган. Милиция бу факт бўйича жиноий иш қўзғади, ички ишлар министрлиги бу иш сиёсай сифатга эга эмас деб ҳисоблайди. Ҳужум бўйича нималар маълум?

Қотиллик тафсилотлари

Қотиллик 6-ноябрга ўтар кечаси тахминан соат 02:00да Улан Саляновнинг уйида бўлган. Милициянинг маълумотига кўра, ҳужум қилганлар уч киши бўлган — уларнинг барчаси ниқоб ва қўлқопда бўлишган. Шунингдек ҳалок бўлган Саляновнинг опаси жиноятчилар камуфляж кийиб, оёқларида берц бўлганини қўшимча қилди.

«Улар (ҳужум қилганлар — ред.) кириб келишганда Улан Салянов "Сизлар кимсизлар ва сизларга нима керак? Нима керак бўлса берамиз" деб айтди. Улар уни сабабсиз калтаклаб, кейин икки марта отиб, қочиб кетишган», — деб билдирди Kloop.kgнинг мухбирига Чуй вилоятининг ШИИБ матбуот хизматининг раҳбари Нурбек Токтосунов.

Марҳумнинг опаси Чинара Салянова 24.kg нашрига билдиришича, жиноятчилар уйдан ҳеч нима олишмаган. Унинг айтишича, Саляновга ҳужум қилганларнинг бири унинг фарзандининг чаккасига тўппонча тақагандан сўнг отишган.

Милициянинг маълумотига кўра, ҳужум қилганлар оқ рангли минивэнда кетишган.

Милиция «Қотиллик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаб, Бишкек шаҳри Чуй вилояти бўйича қўлга олиш режасини эълон қилди. Текширув ишини ИИМнинг раҳбарияти ўз назоратига олди.

Улан Саляновнинг машинаси. Сурат: «Азаттык».

ИИМ: Қотиллик сиёсий сифатга эга эмас

Милиция қотилликнинг бир нечта версияни текширмоқда, бироқ улар қайси эканлигини аниқламаган — Қирғизистоннинг ички ишлар министрлиги Салянова адвокатининг хавфсирашига қарамай, жиноий иш сиёсий сифатга эга эмас деб ҳисоблайди.

Депутатнинг адвокати Улан Жумаков депутатнинг туғишган укасига ҳужум қилишни Салянованинг аввалги бош прокурорлик хизмати билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Салянова бу хизматда 2011-йилдан бошлаб 2015-йилгача тўрт йил оралиғида ишлаган.

Юрист Қирғизистон ҳукумати билан миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасидан Салянованинг хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди. Ҳозирча қирғиз ҳукуматининг мазкур воқеага бўлган реакцияси номаълум — президент ва министрлар кабинети томонидан реакция бўлмаган.

«Тўрт кескин ниқобли, махсус оёқ кийим, берц кийишган. Бу нарсани барчаси қароқчилик каби, тирикчилик жинояти эмас, буюртма қотиллик эканлиги кўриниб турибди!» — деб ҳисобламоқда фаол Эдил Байсалов.

 

Ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова Улан Саляновни ўлдириш — «сиёсий» иш деб ҳисобламоқда.

«Нима демоқчимиз. Бу ҳукумат ҳақида иллюзия қолмади. Мухолифатчи депутатнинг туғишган укасини ўлдириш — сиёсий. Милиция Атамбаевнинг тан соқчиси раҳбарлиги остидаги (ички ишоар министри Улан Исраилов президент Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси бўлган — ред.) қанча керак бўлса шунча дүркүрөгөн текширув турини кўрсатиб ёки айтиб бериши мумкин», — деб ёзган у ўзининг фэйсбугида.

«Бадавлат эмас»

Ҳалок бўлган Саляновнинг акаси Карибек Салянов «Азаттык» радиосига билдиришича, уни укасининг душманлари йўқ бўлган.

«Ҳеч қандай душмани йўқ бўлган. Неча йилдан бери намоз ўқийди. Болалари билан аёли худога ишонишади, умр бўйича масжидда худога илтижо қилишади», — деди у.

Акасининг айтишича, унинг укаси бадавлат бўлмаган.

«Унинг яхши машинаси йўқ. Бу йил уйнинг лойиҳасини ясаган, уйини икки йил қурган», — деди Карибек Салянов.

Чинара Салянованинг айтишича, унинг укаси машина таъмирлаш дойида ишлаб, шу билан тирикчилик учун пул топган.

«У жуда меҳрибон ва оддий одам бўлган. Ҳеч қачон бизнинг опамиз Аида Салянованинг лавозимидан фойдаланмаган. Улан машина таъмирлаш жойида ишлаб, уларни бўяш билан шуғулланарди. Нима учун уни ўлдиришганини биз билмаймиз. У Аида учун ҳамма нарсага тайёр эди», — деди опаси.

Собиқ бош прокурор

Аида Салянова — ҳозирда «Ата Мекен» фракциясидан депутат — 2011-йилдан бошлаб 2015-йилгача тўрт йил оралиғида Қирғизистоннинг бош прокурорлик лавозимида ишлаган.

Салянова ўзининг бош прокурорлик лавозимида президент Алмазбек Атамбаевнинг қўлловидан фойдаланган, бироқ давлат раҳбари билан бўлган келишмовчиликлари сабабли ўз лавозимидан кетишга мажбур бўлган.

Атамбаев билан бўлган келишмовчиликлар Салянова давлат раҳбарининг энг асосий рақибларидан бири Омурбек Текебаевнинг «Ата Мекен» мухолифатчи фракциясига қўшилгандан сўнг кучая бошлаган.

Ҳозирда Саляновага қарши аввал юстиция министри бўлган вақтда қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг юристи Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини узайтириб берганлиги учун суд жараёнлари бормоқда.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Регина Им