Жээнбековнинг инаугурациясига бошқа ўлкаларнинг президентлари келмайди

644

Президент аппаратининг раҳбари Алмаз Усонов билдиришича, янги сайланган президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурациясига бошқа давлатларнинг раҳбарлари чақирилмаган. Маросим 24-ноябрда «Ала-Арча» давлат резиденциясида бўлади.

Усонов «Азаттык» радиосига билдиришича, маросимга бошқа ўлкалрнинг президентларини чақирмаслик қарори дунё амалиётини эсга олиш билан қабул қиланган.

Бироқ унинг айтишича, инаугурацияга Қирғизистонда ишлаган чет ўлкаларнинг барча элчилари чақирилади.

Маросим 24-ноябрга белгиланган, уни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида ўтказишади.

Ҳозирги президент Алмазбек Атамбаевнинг тантанали инаугурацияси Токтогул Сатилганов номидаги миллий филармонияда ўтган.

У ҳозирда Атамбаевнинг инаугурациясига Туркия президенти Абдуллах Гүл, Грузия президенти Михаил Саакашвили, шунингдек Қозоғистоннинг премьер-министри Карим Масимов, Тожикситоннинг премьер-министри Акил Акилов ва Озарбайдон ҳукумат раҳбари Артур Расизада келган.

Бундан ташқари Хитой, Ўзбекистон, Белорусия, Туркманистон, шунингдек Татаристон ўлкаларининг миллий парламентларининг спикерлари инаугурацияга ўзларининг вице-спикерлеридан иборат делегатларини жўнатишган.

Россиядан эса инаугурацияга Федерал божхона хизматининг раҳбари Андрей Бельянинов, Конституциявий суд раиси Валерий Зорькин ва россиялик ТИМнинг статс-котиби Григорий Карасин қатнашган. АҚШдан эса маросимга иштирок этиш учун давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блейкни жўнатишган.

Қолган давлатларнинг номидан Қирғизистондаги дипломатик вакилликларнинг раҳбарлари иштирок этишган.

Қирғизистондаги сайлов

Ҳукуматнинг КСДП партиясидан номзод Сооронбай Жээнбеков 15-октябрда ўтган президентлик сайловида ғолиб бўлган. МСК унинг ғалабасини 30-октябрда эълон қилган.

Жээнбеков сайловчиларнинг 54,22% овозини олган. Унинг асосий рақиби, тадбиркор Омурбек Бабанов овозларнинг 33,49 фоизини олиб, иккинчи ўринни эгаллаган. Сайловдан тўрт ҳафта ўтгандан сўнг бош прокуратура «миллатлар аро низони қўзғатган чақириқлари» учун Бабановга қарши жиноий иш қўзғаган.

Сайловга умумий 1 млн 697 минг 868 киши келиб, бу умумий сайловчиларнинг 56,34% тузган.

Муаллиф: Анна Капушенко