Қирғизистон чегара хизмати: Қирғиз-қозоқ чегарасида тиқинлар озайди

612

Қирғизистоннинг чегара хизматининг маълумотига кўра, қирғиз-қозоқ чегарасида юкли машилардан иборат тирбандликлар икки-уч марта камайган.

Қирғизистоннинг чегара хизмати матбуот хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, 6-ноябрь куни эрталаб «Ак-Тилек» назорат ўтказиш бекатида 65 юкли машина рўйхатга олинган.

Мазкур муассасанинг билдиришича, сўнги кунларда қозоқ чегарачилари мазкур бекат орқали 200га яқин юкли машиналарни ўтказишган.

«Бу бўш юк машиналарини навбатда кўп турганига боғлиқ бўлиши мумкин. Бўш юк машиналари текширувга олинмайди», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг маълумотига кўра, Талас вилоятидаги «Чоң-Капка» назорат ўтказиш бекатида 70 юкли машина навбатда турибди. ФҲМ мазкур бекатда озиқ-овқат берилган ва тиббий ёрдам кўрсатган 17 чодир тикилган.

Бу вақтгача Қирғизистоннинг чегара хизмати 1-ноябрда «Ак-Тилек» бекатида 700 юк машина турганини билдирган.

Дипломатик аразлашув

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаевнинг қозоқ ҳукуматига айтган танқидлари сабабли оғирлашган. Асосан у уларни ўлканинг бойлигини «ўғирламоқда» деб айблаган.

Шундан сўнг 10-октябрда қозоқ чегарачилари фуқароларни чегарадан ўтиш тартибини оғирлаштиришган — ўтказиш бекатларида навбат кутишлар пайдо бўлиб, автотирбандликлар юзага кела бошлаган.

Вазият 18-октябрда яхшиланган — икки давлатнинг ҳукумати фуқаролар билан бўш машиналарни чегарадан ўтишини соддалаштиришга келишишган.

Бироқ юкли машиналар ҳамон чегаралардан қийинчилик билан ўтиб, тадбиркорлар катта зарар кўришмоқда. Иқтисод министрлигининг маълумотига кўра, тадбиркорлар чегарада бир сутка туриб 23 минг долларгача маблағ йўқотишмоқда.

Қозоқ ҳукумати назоратни кучайтиришни ноқонуний импорт ва контрабанда билан кураш деб тушунтиришмоқда.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева