Атамбаев журналистларни «элни ғулғулага тушурмасликка» чақирди

610

Президент Алмазбек Атамбаев журналистлари ахборот ва матбуот куни билан қутлаб, уларни «ёлғон маълумот тарқатмасликка» ва «жамоатчиликни ваҳимага солмасликка» чақирди.

Атамбаев ахборот ва матбуот кунида билдиришича, Қирғизистонда ҳар бир фуқаро «ўз фикрини эркин билдириб, воқеаларга баҳо бера олади».

Бироқ Атамбаевнинг билдиришича, матбуот манбааларининг кўпайиши «масъулиятсизликни» юзага келтириб, ОАВлари одамларнинг ор-номусига, обрўсига тааллуқли ёлғон маълумотларни тарқата бошлаган.

«Бундан ёмони давлатимизнинг, давлат органларининг фаолиятига ва келажагига салбий таъсир қилиб, далилсиз материалларни ўқишга мажбурсиз», — деди Атамбаев.

Президент журналистларни касбини «суистеъмол қилиб» фойдаланмасликка, ортиқча «жамоатчиликни кўтармасликка, етарли бўлмаган асослар билан одамларни айблаб, уларнинг номусини камситмасликка» чақирди.

«Журналистика биргина далилли фактларга таяниш керак. Шунингдек атайлаб жамиятни қўзғатишни мақсад қилмаслик кераклиги, касбий этикада таъкидланган. Журналистнинг сўзи ўткир, бироқ исботли бўлиши керак», — деб билдирди Атамбаев.

Муаллиф: Айдай Эркебаева