Бишкек — Ўш йўлидаги халокат қурбонларининг сони 10 кишига етти

552

Йўл ҳалокати Жалолобод вилоятининг Тошкўмир шаҳри яқинида бўлган. Енгил машина билан газ ташиган машина тўқнашиб, натижада ўн киши ҳалок бўлган, уларнинг орасида икки бола бор.

Тош кўмир шаҳридаги Бишкек-Ўш йўлининг 457и чақиримида 6-ноябрь куни соат 00:05да «Хонда Степвагон» билан «Ман» русумидаги газ ташиган машина тўқнашган.

ФҲМнинг маълумотига кўра, воқеа бўлган жойда саккиз киши ҳалок бўлган, уларнинг орасида олти ойлик гўдак бор.

Тош кўмир шаҳрининг касалхонасида бир бола билан яна икки жабрланган киши вафот этган.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Тош кўмир шаҳрининг ўликхонасига жўнатилди.

Муаллиф: Даниил Хашковский