Чегарада зиён кўрган тадбиркорларга кредит тўлаш муддати беш йилга жилдирилади

550

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият сабабли жабрланган тадбиркорлар учун насиларни тўлаш муддати беш йилгача жилдирилади. Бу вақтгача зарар кўрган тадбиркорларнинг ҳаражатларини баҳолаш бўйича махсус комиссия тузилган.

Иқтисод министрлигининг матбуот хизмати кредитларни тўлаш муддатини беш йилгача жилдириш бўйича билдирди.

Иқтисод министрининг ўринбосари Данияр Иманалиевнинг айтишича, ҳукуматга тадбирорларни қўллашга йўналтирилган бир қатор чоралар: солиқ имтиёзлари, божхона тўловлари бўйича чоралар ва ижтимоий чегирмалар ишлаб чиқилган.

Олдинроқ иқтисод министрлиги чегарадаги вазият сабабли жабрланган тадбиркорларнинг ҳаражатлари миқдорини баҳоловчи махсус комиссия тузган.

Шунингдек ички ишлар министрлиги билан Транспорт министрлиги чегарадаги вазият бўйича мониторинг олиб боришмоқда.

2017-йилнинг 1-ноябридан бошлаб қирғиз-қозоқ ўтказиш бекатларида 700дан ортиқ юкли машиналар йиғилиб қолган.

Экономика министри Артем Новиков билдиришича, тадбиркорлар чегарада бир сутка туриш билан 23 минг долларгача маблағ йўқотишмоқда.

Бу вақтгача Қирғизистоннинг тадбиркорлари қирғиз-қозоқ чеграсидаги вазият сабабли зарарларни қоплаш учун ЕОИИ судига мурожаат қилишларини айтиб чиқишди.

Муаллиф: Рустам Халимов