Ҳукумат ёрдам бериш мақсадида Қозоғистон чегарасида туриб қолган юк ташувчиларни рўйхатга ола бошлади

629

Қирғизистон ҳукумати қирғиз-қозоқ чегарасида туриб қолган тадбиркорларни рўйхатга ола бошлади, уларнинг чиқимлари ҳисобланиб, ёрдам кўрсатилмоқчи. Бу вақтгача ҳукуматдагилар жабрланган тадбиркорлар учун солиқ тўловларининг вақтини жилдиришларини билдиришган.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият сабабли жабрланган тадбиркорларнинг зарарларини баҳолаш бўйича қўмитанинг биринчи йиғини бўлиб ўтди. Қўмита давлат органларининг етакчиларига, тадбиркорлар-ассоциациясининг вакиллари ва мустақил баҳоловчиларни киритган.

Вице-премьер-министр Толкунбек Абдигулов Ички ишлар министрлигига ва Транспорт министрлигига қирғиз-қозоқ чегараси олдидаги назорат ўтказиш бекатларида турган барча машиналарни рўйхатга олишни топширди.

Чегарада тўхтаб турган транспортларни ҳар куни рўйхатдан ўтказиш механизмини ишлаб чиқиш билан иқтисод министрлиги шуғулланади.

Аввалроқ 30-октябрда премьер-министр Сапар Исаков қирғиз-қозоқ чегарасида ушланиб қолган тадбиркорлар учун ижтимоий, солиқ ва божхона тўловларини тўлаш бўйича муддатларнинг вақтини жилдириш қарорига қўл қўйган.

Иқтисод министри Артем Новиков билдиришича, ҳозирги чегарадаги вазиятни «олдиндан билиб, йўл қўймайдиган вазият эмас» деб билиш керак.

Унинг сўзларига кўра, тадбиркорлар чегарада бир сутка туриши билан 23 минг долларгача маблағ йўқотади. Бундан ташқари улар чегарадан 5-6 сутка оралиғида ўтишмоқда деб қўшимча қилиб, бу вақт оралиғида умумий ҳаражат 180 минг долларга етмоқда деб билдирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева