Қозоғистон Бишкек ИЭМга кўмир жўната бошлади

517

 Вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев билдиришича, Бишкек Иссиқлик электр марказига (ИЭМ) Қозоғистондан кўмир кела бошлади. Аввалроқ қозоқ ҳукумати икки ўлка ўртасидаги дипломатик аразлашувлардан кейин Қирғизистонга кўмир сотишни таъқиқлаган.

Зилалиев 2-октябрда парламент йиғинида билдиришича, ҳозирда Қозоғистондан 15 вагон кўмир келган.

Унинг айтишича, ноябрда ҳам 100 тонна кўмир келиши кутилмоқда.

Аввалроқ Зилалиев Бишкек ИЭМни иситиш мавсумини қозоқ кўмирисиз ўтказишини билдирган, сабаби қўшни ўлка ҳукумати ўзларининг мухтожликлари учун кўмир сотишни вақтинча таъқиқлашган. Шунингдек президент Алмазбек Атамбаев барча қирғиз ИЭМларини маҳаллий кўмирга ўтиши кераклигини билдирган.

Кўмир етишмаслиги сабабли Қирғизистонда ўтинга бўлган нарҳ кўтарилган. Қирғизистоннинг кўплаган яшовчилари унинг юқори сифати учун қозоқ кўмирини сотиб олишади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева