Бишкекка 52 янги троллейбус келади

487

«Тролза» ва «Белкоммунмаш» компаниялари Европа тараққиёт ва тикланиш ТТБ) банкининг грантига Бишкекка 52 янги троллейбус олиб келишади. Шунингдек шартнома шартларига троллебус парки ходимларини ўқитиш ҳам киради.

Янги троллейбусларни сотиб олиш ва етказиш бўйича тендер Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳисобидан бўлади. Тендерда Бишкекка 52 троллейбус етказадиган россиялик «Тролза» билан белорусиялик «Белкоммунмаш» компаниялари ютиб олган.

«Тролза» Бишкекка 37, «Белкоммунмаш» 15 троллейбус олиб келади. Шунингдек, «Тролза» троллейбус бошқармаси қошидаги шаҳар троллейбус бошқармасининг ходимларини ўқитиш ишлари олиб борилади.

«Ҳозирда мазкур компаниялар томонидан троллейбусларни етказиш муддатлари тузилмоқда», — деб билдиришди мэриядан Kloop.kgнинг мухбирига.

Троллейбусларни олиб келиш билан ходимларни ўқитиш шартномасининг умумий маблағининг миқдори 4,95 млн еврони ташкил қилади.

Троллейбусларни сотиб олиш бўйича аввалги шартнома ҳам 2013-йили Европа тараққиёт банки билан биргаликда амалга оширилган.

Унда Бишкекка 44 «Тролза» троллейбусу олиб келинган, 2017-йили Ўш шаҳрига шу компаниянинг 23 троллейбуси етказилган.

Ҳозирда троллейбуслар Қирғизистоннинг уч шаҳрида қатнайди — Бишкекда, Ўшда ва Норинда.

Муаллиф: Ислам Розиев