Ҳақиқатчи йўлтанламас харидидан воз кечиб, 1,5 млн сомни болаларга беради

504

Ҳақиқатчи институти 1,5 млн сомга йўлтанламасни сотиб олиш бўйича тендердан бош тортди. Автомашина сотиб олишга кетадиган маблағни кам таъминланган оилаларнинг болаларига ўтказиб беришни режалаштиришмоқда.

Ҳақиқатчи институтининг матбуот хизматидан билдиришича, 1,5 млн сомга йўл танламас сотиб олишга эълон қилинган тендердан воз кечди.

Ҳақиқатчи Кубат Оторбаев бу ҳақидаги мактубни молия министри Адилбек Касималиевга жўнатди. Оторбаев давлат бюджетини тежаш мақсадида сотиб олишдан бош тортаётганини тушунтиришган.

Ҳақиқатчи министрни маблағни кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ёрдам тариқасида ўтказиб беришни илтимос қилди.

Ҳақиқатчи учун йўлтанламас

Ҳақиқатчи институти 1,5 млн 576 минг сомга йўл танламас сотиб олиш учун тендер эълон қилган.

Тендернинг шартлари бўйича машина 1-декабргача мазкур муассасанинг биноси олдига етказиб берилиши керак эди. Ҳақиқатчи институтига қандай русумдаги йўл танламас кераклиги очиқланмаган, бироқ машинанинг ранги «кулранг ёки оқ рангда» бўлиши керак.

Бироқ бу қарори кейинчалик жамоатчилик томонидан танқид қилинган, сабаби ҳақиқатчи институтида бир йилга яқин қаровсиз қолган йўл танламас турган.

Япония машинаси институт томонидан 2013-йили «ҳомийлар маблағига» сотиб олиниб, уни айрим ҳолларда ўша вақтда ҳақиқатчи лавозимида ишлаган Турсунбек Акун фойдаланган.

Мазкур муассаса автомашина уларга тегишли эканлигини, бироқ уларни йўл танламасдан фойдаланиш учун маблағ йўқ деб билдиришган.

Муаллиф: Даниил Хашковский