Россия: Журналист Екатерина Гордон президентлик учун курашади

564

Журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси ва қўшиқчи Екатерина Гордон Россия президентиги учун курашишини билдирди. У Россия президентининг сайловида иштирок этишга тайёрланаётганини билдирган иккинчи аёл бўлди. Аввалроқ журналист Ксения Собчак ҳам президентлик сайловида “Собчак барчасига қарши” шиори остида иштирок этишини баён қилган эди.

Журналист 30 октябрь куни видео мурожаатини ижтимоий тармоқда эълон қилди.

«Менинг исмим Екатерина Гордон, 37 ёшдаман. Икки фарзанднинг онасиман, 10 йиллик тажрибага эга журналистман. Беш йилдан бери шахсий юридик ширкатим орқали болалар ва аёлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиб келмоқдаман», дейди у.

Екатерина ўз дастурида аёллар ва болалар ҳақ-ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратишини айтиб ўтди.

Шунингдек у ўз мурожаатида у амалдаги президент маъмурияти билан “келишмай номзодини илгари сурган” ягона шахс ҳисобланишини айтиб ўтган.

Гордон 2018 йили Россияда бўлиб ўтувчи президентлик сайловига номзод қатори тайёргарлик кўраётганини билдирган иккинчи аёл бўлди. Аввалроқ сайловда иштирок этиши ҳақди бошловчи ва журналист Ксения Собчак ҳам билдирган эди.

Унинг сайлов олди кампаниясининг шиори “Собчак барчасига қарши”. Шиорини изоҳлаган Собчак, у шу йўл орқали сайлов блютенларидаги “Барчага қарши” графасини амалга қайтармоқчи.

Шу билан бирга президент сайловида ЛДПР лидери Владимир Жириновский ва Коррупцияга қарши кураш фондининг асосчиси Алексей Навальний ҳам номзод қатори иштирок этишни режалаштирмоқда.

Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин сайловда иштирок этадими, йўқми ҳозирча номаълум. Телекўприк вақтида унга бу саволни беришганда, у «Яхши, мен буни ўйлаб кўраман, рахмат» деб жавоб берган эди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева