МСК Жээнбековни президент сайловининг ғолиб деб атади

517

Марказий сайлов комиссияси президент сайловининг сўнги қарорини чиқарди. Унга кўра, ҳукуматдан номзод Сооронбай Жээнбеков ғолиб деб топилган.

МСК президент сайловининг натижалари бўйича сўнги протоколга қўл қўйди.

Сооронбай Жээнбеков — сайловчиларнинг 920 минг 620 овозини олган ёки 54,22% тузади;

  • Омурбек Бабанов — 568 минг 865 овоз олган ёки 33,49%;
  • Адахан Мадумаров — 110 минг овоз ёки 6,67%;
  • Темир Сариев — 43 минг 311 овоз ёки 2,55%;
  • Қолган номзодлар бир фоиздан кам овоз олишган.

Сайловнинг натижалари саккиз сайлов участкасида бекор қилинди. Сайловга умумий 1 млн 697 минг 868 одам келиб, бу умумий сайловчилар сонининг 56,34% тузган.

МСКнинг икки аъзоси Гулнара Журабаева билан Атир Абдрахматова якунловчи протоколга қўл қўйишдан бош тортишди.

Абдрахматованинг айтишича, МСКнинг ишини уюштиришда «очиқлик билан маслаҳатлашиш» бўлмаган.

У президентликка номзодларнинг ташвиқоти давомида ва уларга бепул эфир ажратишда мувозанат бузилган деб ҳисоблайди. Шунингдек, у президент Алмазбек Атамбаев Сооронбай Жээнбеков фойдасига ташвиқот қилган деб айтди.

Унинг айтишича, талабалар билан давлат органларининг ходимларига босим ўтказилиб, сайловга нисбатан босимлар билан қўрқитишлар бўлган, бундан ташқари МСК томонидан маъмурий ресурсга қарши туриш ҳаракати бўлмаган.

«Сайлов тизими эркин танлаш имконини бераган», — деди Абдрахматова ўз сўзини якунлаётиб.

Бунга жавоб тарзида МСКнинг аъзоси Бахтияр Кадиров сайлов «адолатли» бўлди деб билдирди.

«Сайлов демократик шартда ўтказилди, катта иш умумий система билан олиб борилди. Натижасини бизнинг эл қабул қилган сайлов бўлди. Фуқаролар томонидан шикоятлар ёки жиддий қоида бузарликлар бўлмаган», — деди МСКнинг аъзоси Бахтияр Кадиров.

Қирғизистонда президент сайлови 15-октябрда ўтди. Курашда асосий номзод ҳукуматнинг социал-демократлар партиясидан Сооронбай Жээнбеков бўлган.

Муаллиф: Анна Капушенко