Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) «Самара» системаси бўйича текширув учун Kloop.kg таҳририятини судга беради. Kloop.kgнинг журналистлари бир ой оралиғида ДРХнинг серверида сайловчиларнинг шахсий маълумотларини сақлаган нодавлат samara.kg сайти борлигини исботлашган.
«Kloop.kgнинг ёлғон мақолани инкор қилишдан бош тортишига боғлиқ давлат рўйхатга олиш хизмати Kloop.kgнинг "Қирғизистон ҳукуматининг серверини президент сайловига таъсир этишга ҳаракат қилиш учун қандай фойдаланишган?" деган мақолани ҳақиқатга тўғри келмаган деб инкор қилиш учун даъво аризаси билан судга мурожаат қилади», — деб айтилган ДРХнинг билдирувида.
Kloop.kg билан текширув муаллифларининг жавоби:
Биз ҳақиқатда samara.kg сайти сайлов вақтида ҳукуматнинг 212.112.124.142 серверида бор маълумотлар ҳақида далилларни келтирдик. ДРХ ўз томонидан бўлган фактларни инкор қилган бирорта ҳам аргумент келтирмади.
Биз судда ўзимизнинг аргументларни келтирганмиз. Адолатли текширув бўладиган бўлса, биз мақоламизни мазкур серверга экспертларнинг киришига имкон оламиз деб умид қиламиз.
Биз барибир ДРХнинг билдирувини катта эҳтимоллик билан муассасанинг ходимлари ёки серверга кириш имкони бор одамларнинг қилган ишларидан юз ўгириш мақсадида мустақил ОАВларига босим ўтказиш ҳаракати деб баҳолаймиз.
Биз ДРХ томонидан бўлаётган ғазаблантирувчи ҳаракатлар сабабли дунё бўйича ҚИрғиз Респубикаси паспортининг обрўси тушмайди деб умид қиламиз.
ДРХ билан «Самара» ҳақида тортишув
Аввалроқ ДРХ уларнинг серверида ҳеч қандай шахсий сайт йўқлигин, уларнинг мутахассислари эса бузиб киришнинг изларини топишмаганини билдирган. Сабаби муассаса Kloop.kg журналистларининг текширувни рад қилишни талаб қилган.
Kloop.kg журналистлари бу нарсани қилишмаганини билдиришган,сабаби уларда ДРХ серверида samara.kg сайти борлиги бўйича инкор қилувчи далиллар бор.
Текширув муаллифлари ДРХнинг жавобида материалда кўрсатилган фактларга тушунтиришлар йўқ деб ҳисоблайди.
« Бузиб очиш бўлмаган деган билдирув билан ДРХ биринчи версияни бекор қилиб, бу «Самара»нинг ишлашини ўз ходимлари таъминлаши мумкин деган версияни (ёки ДРХнинг серверига бевосита киришга имкони бор одамлар) қолдирди», — деб билдирди текширувнинг муаллиф Ринат Тухватшин.
Текширув муаллифлари миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ), Ички ишлар министрлиги (ИИМ) ва бош прокуратура ДРХнинг фаолиятига нисбатан текширув олиб боришга чақиришган.
Kloop.kgнинг журнаистлари 26-октябрда швециялик Qurium фондининг рақамли криминалистлари билан биргаликда президент сайловида тарғибот ишлари вақтида ҚИрғизистон ҳукуматининг сервери бир ой оралиғида ўзига samara.kg деган нодавлат сайт борлигини исботлашган.
Бу сервер ўлка фуқароларининг шахсий маълумотларига: паспорт рақамларига, ИНН ва бошқа биометрик маълумотларини назорат қилади.
Бу серверга кириш имконияти ҳар бир президентликка номзоднинг ташвиқот кампаниясининг давомини енгиллаштириб, Қирғизистон фуқароларининг шахсий маълумотларини хавф остига қўяди.
Муаллиф: Анна Капушенко