Олмаота: Қозоғистонда Қирғизистоннинг 100 кгдан ортиқ пишлоғи санитария меъёрларига жавоб бермагани учун йўқ қилинди

699

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги министрлигининг ветеринар назорат қўмитаси Қирғизистоннинг 100 киллограммдан ортиқ пишлоғини йўқ қилди. Қўмитанинг маълумотига кўра, маҳсулот санитар меъёр талабларига жавоб бермайди.

Ветеринар комитет Олмота шаҳридаги «Шарапат» компаниясининг омборида уч қирғиз савдо маркасининг — Bergader савдо маркасининг чечил пишлоғини, Bykoff хусусий ишхонасининг сулугуни пишлоғини ва «Ала-тоо-сүт» компаниясининг эчки пишлоғини — умумий 127,8 кг пишлоқни топган.

Ветеринар назорат комитетининг маълумотига кўра, компаниялар маҳсулотнинг зарарсизлигини исботлаган ветеринар ҳужжатларни кўрсатишмаган.

Шунингдек, пишлоқларда сақлаш билан ишлаб чиқарилган куннинг муддати ёзилмаган. Бундан ташқари Қозоғистонга ўз маҳсулотларини таший оладиган ишхоналарнинг рўйхати реестрда йўқ бўлган.

Аввалроқ 24-октябрда фитосанитар сертификат йўқлиги сабабли Қирғизистондан олиб борилган 400 тоннадан ортиқ мева-сабзавотларни қайтаришган.

Қирғизистон ҳукумати 30-октябрда Қозоғистон томондан чегарадаги ветеринар назоратни кучайтиришга жавоб мақсадида чора кўрмоқчи.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият

Президент Алмазбек Атамбаев 7-октябрда ўқитувчилар олдида сўзлаётиб, Қозоғистон ҳукуматини «Бакиевни яхши кўради» ва уларни ўз ўлкасининг «бойликларини ўғирламоқда» деб айблагандан кейин қозоқ чегарачилари назоратни кучайтиришган.

Қирғизистоннинг ўтказиш бекатларида навбат кутишлар юзага келиб, автотирбандликлар пайдо бўлган.

Бундай вазият 18-октябргача сақланган — икки давлатнинг ҳукумати фуқаролар билан бўш машиналарни чегарадан ўтишини соддалаштиришга келишишган.

Ҳозирда энг асосий муаммо — чегарадан юкли фураларни қозоқ чегарачилари томонидан осон ўтказилишида.

«Ак-Тилек» назорат ўтказиш бекатидаги тирбандлик 12 чақиримга чўзилиб, унда 500дан ортиқ юк машиналари йиғилиб қолган. Ҳайдовчилар Қозоғистонга ўтиш учун бир неча кун навбатга туришга мажбур бўлишмоқда.

Муаллиф: Ислам Розиев