Қозоғистон ҳукумати қирғиз юк ташувчилари тарафидан 300дан ортиқ қоида бузарликларни аниқлаган

650

Қозоғистоннинг Инвестиция министрлиги билдиришича, қирғиз юк ташувчилари 300дан ортиқ қоида бузишган. Энг кўп учраган қоида бузишлар тез бузилувчи юкларни ташишдаги сертификатларнинг йўқлиги бўлган.

Мазкур муассасанинг ходимлари 10-октябрдан бошлаб 30-октябргача Қирғизистоннинг 3054 машинасини текширган.

Умумий улар Қирғизистон юк ташувчилари томонидан бўлган 360 қоида бузишларни аниқлашган. Жариманинг умумий миқдори 11,8 млн тенгени ташкил қилган (бу 357 минг долларга яқин пул).

Энг кўп учраган қоида бузишлар юкларни ташишдаги сертификатларнинг йўқлиги бўлган — бу 151 қоида бузиш.

Шунингдек 103 ҳайдовчига товар-транспорт қўшимча қоғозининг йўқлиги учун жарима солинди, 69 ҳайдовчига эса оғирлик меъёрлари сақланмагани учун жарима солинган.

Бошқа жарималарнинг даражаларига хавфли юкларни ташиш қоидаларини бузилиши киради, сабаби транзит ўтишга рухсат қоғозининг йўқлиги ва бошқалар.

Муаллиф: Марат Абдикаликов

Сурат: Эдиль Байизбеков.