Журналист қизнинг кемадаги ўлими: Айбланувчи жасадни парчалаб ташлаганини тан олди

606

Даниялик олим Питер Мадсен журналист Ким Валльнинг танасини сув остидаги кемада парчалаб ташланганини тан олди. Мадсеннинг айтишича, журналист қиз газдан заҳарланган.

Дания полицияссининг билдиришича, олим Питер Мадсен журналист қиз Ким Валль сув остидаги кема бортида газдан заҳарланиб ҳалок бўлганини айтган. Бу вақтда ўзи палубада бўлган.

Мадсен ҳалок бўлган қизнинг танасини кесиб, унинг қолдиқларини денгизга улоқтирганини тан олди.

Аввалига полиция Мадсенни қотилликда айблаган, бироқ ҳозирда унга қарши жасадни ҳақоратлаш бўйича қўшимча айб қўйишди.

Октябрнинг бошида ғоввослар денгизда пластик халталарга солинган Ким Валльнинг боши билан оёғини топишган. Шунингдек халтада оғир темирларнинг бўлакларини топишган, уларни халта денгиз тубига чўкиши учун солиб қўйишган бўлиши мумкин.

Мадсеннинг аввалги кўрсатмалари

Мадсеннинг дастлабки билдирувига кўра, Валль сув ости кемасида кутилмаган ҳодиса сабабли ҳалок бўлган. Мадсеннинг айтишича, кема бортида қизнинг бошига темирдан ясалган люк тушиб кетган, у шу сабабли ҳалок бўлган.

Олим воқеадан кейин шок ҳолатда бўлиб, шу сабабли унинг жасадидан қутилишни хоҳлаганини айтган.

«Жасадни олдида қон ёйилиб кетган. Довдираган ҳолда мен жасаддан қутилиш яхши бўлади деб қарор қилдим», — деб билдирган олим.

Ким Валльнинг йўқолиши

Ким Валль 10-августда йўқолган. Сўнги марта уни Мадсеннинг — «Наутилус» кемасининг бортида тирик кўришган.

Эртаси куни эрталаб журналист қизнинг йигити полицияга мурожаат қилган. Қизнинг йигити Валль Мадсен билан учрашгандан кейин қайтиб келмаганини билдирган.

Бир неча соатдан кейин полиция Мадсенни топган, бироқ журналист қиз унинг ёнида бўлмаган. У Валльни бир кун аввал кечда оролларнинг бирида тушириб қолдирганини билдирган. Бироқ у кўрсатган жойда Валльга ўхшаган қизни ҳеч ким кўрмаган.

Олим эса кема бортида кутилмаган ҳодиса бўлиб, у кемани чўктиришга мажбур бўлганини билдирган.

Кейинчалик Копенгагенга яқин шаҳарлар оролларининг биридаги яшовчилар аёлнинг жасадини топишган. ДНК анализи — бу йўқолган Ким Валль бўлганини тасдиқлаган.

Мадсенга қотиллик бўйича айб қўйилган. У ўз айбини тан олмай, Валль кутилмаган ҳодиса сабабли ҳалок бўлган деб билдирмоқда.

Муаллиф: Рустам Халимов