Бишкек: Милиция майдондаги мрамор колонналарига ёзиб кетган вандални қидирмоқда

696

Шаҳар милицияси Ала-Тоо майдонидаги «Илбирс» биносининг саккиз колоннасига аэрозоль бўёғи билан ёзиб кетган одамни қидирмоқда. Мэрия ходимлари барча колонналарни ёзувлардан тозалаган.

Милициянинг матбуот хизматидан билдиришича, улар тартиб бузувчини қидириб, унинг шахсини аниқлаш билан шуғулланишмоқда.

«Ҳозирда биз бу ишга ҳуқуқий баҳо бериш учун маъмурий ҳуқуқ бузарликми ёки бошқа бирор нарса эканини билишга уринмоқдамиз», — деб билдиришди милициядан.

«Прецедент» компаниясининг юристи Ильяна Жедигерова Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, ёзувлар муаллифига «Вандализм» ёки «Бебошлик» моддалари бўйича 10 минг сомдан 25 минг сомгача жарима солиниши мумкин.

Аэрозоль бўёғи билан ёзилган «Лео», «Мека, мен сени ж..» деган колоннадаги ёзувлар 30-октябрь куни кечда пайдо бўлган. «Тазалык» ходимлари уни ўчиришган. Бироқ 31-октябрда бу ёзувлар бинонинг колоннасида қайта пайдо бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: Светлана Федотова, «Спутник».