Видео: Бишкекдаги Тарих музейи таъмирдан сўнг қандай кўринишда бўлади?

681

Президентнинг матбуот хизматининг оператори ютубда Бишкекнинг тарих музейидан видео-турни намойиш қилди. Лавҳада Бишкекликлар тарих музейини таъмирдан сўнг қай ҳолда кўра олишлари акс этган.  

Видеони 28-октябрда президентнинг матбуот хизматининг оператори Улан Сатиев эълон қилган.

Саккиз дақиқалик ролик копьютер графикасининг ёрдами билан олиб борилиб, Бишкекдаги тарих музейининг ички ва ташқи кўринишини кўрсатади.

Видеода кириш қисмининг олдида тўрт қатор дарахт ва кўчатлар экилгани кўрсатилган.

Ичида биргина кўргазма майдонлари бўлибгина қолмай, томошабинлар учун дам олиш жойлари, мажлислар зали бўлади. Бундан ташқари қаватларнинг бирига видео экран ўрнатилади.

Тарих музейини таъмирлаш ишлари 2016-йилнинг мартида бошланган.

Таъмирлаш ишларини 2016-йилнинг 31-августига битириш режалаштирилган, бироқ реконструкция бугунги кунгача давом этмоқда.

Бошида ривожлантириш ва ҳамкорлик бўйича турк агентлиги музейни тўлиғи билан таъмирлашини билдирган эди.

Бироқ турк томон 2017-йилнинг августида музейнинг сирти билан атрофинигина таъмирлашини билдирган.

Таъмирлаш ишларининг қолган ярмини Қирғизистон ҳукумати ўз зиммасига олган.

Тарих музейининг атрофида бизни даврнинг IV-V асрларига тегишли аёлнинг мумиёсини дафн қилиниши билан 503 экспонатнинг йўқолиши сабабли бир неча марта можаро чиққан.

Бу воқеалар сабабли хавфсизлик кенгаши ҳукуматга Маданият министрлигининг фаолиятини тахлили қилишни маслаҳат берган.

Шундан кўп ўтмай мазкур министрлик раҳбари Туголбай Казаков хизматдан кетган.

Муаллиф: Метин Жумагулов