ИИМ: Бишкекдаги милиционернинг ўлимига ИШИДнинг алоқаси йўқ

704

Ички ишлар министрлиги Бишкекда милиционернинг ўлдирилиши ортида ИШИД туради деган фаразни инкор қилди. Жиноятни амалга оширишда гумон қилинган шахс қўлга олинган, ҳозирда у вақтинча сақлаш изоляторда қамоқда.

ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, Бишкекда Биринчи Май район ИИБси ходими Уларбек Майрамбековнинг ўлимига ИШИДнинг алоқаси бор ёки йўқлиги бўйича версия тасдиқланмади.

Милиция гумондор кишини 28-октябрь куни эрталаб қўлга олган. У 26-ёшдаги Бишкекнинг яшовчиси бўлган. Тергов версияси бўйича у компьютер ўйинларига тобе бўлиб, доим ўйин клубларига борган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари «ҳуқуқий меъёрлардан чиққан ҳаракатларни амалга оширгиси келган» одамнинг «ғайри оддий ҳаракати» Майрамбековнинг эътиборини тортганини қўшимча қилишди. Милиционер уни кузатишга қарор қилган.

Гумондорнинг айтишича, унинг ёнига Майрамбеков келиб гувоҳномасини кўрсатганда, у ғазабланган.

«Бу унинг ғазабини келтириб, у пичоғини олиб, милиционерга санчиб олган, сўнгра жиноя жойидан қочиб кетган», — деб билдиришди милициядан.

Ҳозирда у вақтинча сақлаш изоляторида қамоқда. Одам ўлдириш факти бўйича унга қарши жиноий иш қўзғалди.

Майрамбековни 26-октябрь куни кечда Боконбаев билан Исанов кўчаларининг кесилишида пичоқлаб ўлдириб кетишган.

Ҳалок бўлган милиционер 25 ёшдаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг катта лейтенанти бўлган. Вафот этган куни у никоҳ тўйига тайёрланиш мақсадида меҳнат таътилига чиққан.

Муаллиф: Метин Жумагулов