Самара-гейт: ДРХ текширувда ёрдам сўраб «Клооп»га мурожаат қилмаган

872

Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) samara.kg сайтини қисқа вақтда ўзларининг серверида бўлгани бўйича ички текширувни олиб борди. Шу билан бирга мазкур хизмат текширувининг муаллифлари билан мустақил техник мутахассисларга мурожаат қилмаган.

Quriumнинг рақамли криминалистлари билан «Самара» нинг текширувчилари муаллифларининг айтишича, ДРХ сайлов вақтида ҳукуматнинг 212.112.124.142 серверида нодавлат сайтнинг тургани бўйича далилларни олиш учун улар билан боғланган эмас.

Ҳукуматнинг 212.112.124.142 сервери — ўлкада энг аҳамиятли, сабаби у Қирғизистон фуқароларининг шахсий маълумотларини ишлатиш билан шуғулланади. У орқали ушбу маълумотларга кириш имконини олса бўлади.

ДРХнинг матбуот котиби Мэлис Эржигитов Kloop.kgга билдиришича, уларнинг хизмати «Самара» ҳақида эълон қилингандан кейин ўзи мустақил текширув олиб борган — текширувни уларнинг ўз экспертлари ва «Инфоком» давлат ишхонасининг ходимлари олиб борган. «Бизни чет ўлкада ўқиб келган тажрибали “айтишник”ларимиз бор», — деди у.

Шунингдек, компьютер воқеаларига реакция қилган марказ ҳам Kloop.kgга билдиришича, ДРХ уларга экспертиза томондан ёрдам сўраб мурожаат қилмаган. Бу марказ меморандум асосида хавфсизлик масалалари бўйича ДРХга маслаҳат бериб туради.

ДРХнинг хизмат текшируви 27-октябрда бошланиб, бир кун давом этди. 28-октябрда ДРХнинг матбуот хизмати маълумот тарқатиб, унда у келтирган далилларга қарамасдан, уларнинг серверида samara.kg сайти бўлганини инкор қилган.

«Ҳеч қандай шахсий сайт веб-серверларда бўлмаган ва маълумотлар базаси очиқ турда таъминланмайди, сабаби ахборот хавфсизлиги бўйича сиёсат билан талаблар бундай нарсаларни бекор қилади », — деб ёзилган матбуот хизматининг билдирувида.

Мазкур муассасадагилар фуқароларнинг маълумотлари «ҳеч кимнинг бевосита киришга имкони йўқ алоҳида ўнлаган маълумот базалари сақланади » деб билдирмоқда.

ДРХ бузиб киришни инкор қилиб, Kloop.kgнинг таҳририяти билан текширувнинг муаллифларидан очиқ инкор қилишни талаб қилмоқда, сабаби у жамоатчиликни «чалғитиши» ва «хақиқатга тўғри келмайди».

Kloop.kg таҳририяти samara.kg сайтини ҳукумат серверида бўлгани бўйича исботланган фактларни инкор қилишдан бош тортди. Текширувнинг муаллифлари ДРХ бузиб кириш бўлмаган деган билдирув билан ўзларини айбланувчилар позициясига қўйиб олди деб ҳисоблайди.

«Бузиб очиш бўлмаган деган билдирув билан ДРХ бу версияни бекор қилиб, "Самара"нинг ишлаши ўз ходимларини таъминлаши мумкин деган версияни (ёки ДРХ серверига бевосита киришга имкони бор одамлар) қолдирди», — деб билдирди таҳририят.

Kloop.kgнинг таҳририяти энди текширув билан миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ), Ички ишлар министрлиги (ИИМ) ва бош прокуратура шуғулланиши керак деб ҳисоблайди, сабаби ДРХ ўз билдируви билан ишончни йўқотди.

Kloop.kgнинг «Самара» бўйича текшируви

Kloop.kg таҳририяти 26-октябрда Қирғизистон ҳукуматининг серверида бир ой оралиғида сайловчиларнинг шахсий маълумотларини тўплаган нодавлат samara.kg сайти борлигини исботлаган текширувни эълон қилган.

Сайтда қирғизистонликларнинг паспорт рақамлари, ИННи, исм-фамилияси ва сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бўлган.

Ҳукумат сервернинг ташқи сайтга кириш имкони бўлган президент сайловида сайлов кампаниясининг боришини енгиллаштириб, Қирғизистон фуқароларини шахсий маълумотлари хавфсизлигини хавф остига қўйиши мумкин.

Мазкур муассаса «ортида эски вақтларни қўмсаган қандайдир бир сиёсий кучлар туради» деб, эълон қилинган текширувни «янги сайлов технологияси обрўсини тушириш ҳаракати» деб атаган.

Kloop.kg таҳририяти ҳукумат серверида бошқа сайт бўлганлигини исботлаганига қарамай, ДРХ жавобини «бундай аҳамиятли органнинг юқори мутахассислигига тўғри келмаслик» деб атаган.

«"Сайлов технологияларининг обрўсини тушириш" — бу давлат фаолиятига боғлиқлиги йўқ бошқа сайтга фуқароларнинг персонал маълумотларини ишлатган аҳамиятли бўлган ҳукумат серверида бўлишига имкон бериш», — деб айтишган текширувнинг муаллифлари.

Шунингдек, «Интернет сиёсат бўйича фуқаровий ташаббусга» жамоатчилик фондининг экспертлари билдиришича, «Самара» бўйича текширув фуқароларнинг пресонал маълумотлари ҳимоя қилинмаслигини кўрсатган.

«Бундай тизимнинг бўлиши фактларни очиққа чиқарилиши ёки сайловчиларнинг номзодлардан персонал хатларни олиши бўйича маълумотлар бу вақтгача биз билдирган хавфларни тасдиқлади: бизда фуқароларнинг персонал маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича давлат миқёсида тузилган талабдаги тизим йўқ», — деб билдиришди фонддан.

Муаллифлар: Александра Ли, Метин Жумагулов