Сайлов-2017: 16 000 мингга яқин бюллетень яроқсиз деб топилди

881

Марказий сайлов комиссияси билдиришича, дастлабки ҳисоблашлар бўйича 16 000 минга яқин бюллетень яроқсиз деб топилган. Уларнинг орасида икки номзод белгиланганлари ёки умуман белгиси йўқлари ҳам бор.

МСК сайловчиларнинг овозларини ҳисоблаш билан шуғулланишмоқда. Ҳозирча 16 000 минга яқин бюллетень яроқсиз деб топилди.

Буларнинг кўп қисми оппоқ бўлиб ёки нотўғри тўлдирилганлар.

МСКнинг маълумотига кўра, президент сайловида 1,6 млндан ортиқ қирғизистонлик овоз бериб, сайловчиларнинг фаоллиги 55,93% ташкил қилган.

Бироқ аниқ маълумот қўл билан ҳисоблашларнинг натижаси эълон қилингандан кейин ноябрда маълум бўлади.

Дастлабки ҳисоблашларга кўра, ҳукумат номзоди Сооронбай Жээнбеков сайловчилар овозларининг ярмидан кўпини олган.

Агар автомат ҳисоблашларнинг натижалари қўлда ҳисоблашлар ёки суд жараёнлари билан бекор қилинмаса Жээнбеков ҚИрғизистоннинг кейинги президенти бўлади.

Унинг асосий рақиби депутат ва тадбиркор Омурбек Бабанов овозларнинг 33,77%ини олган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева